» » Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради

Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради

16 сентябрь 2021 г 513 Комментарии: 0

88 минг 200 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Зарбдор туманида давлат хизматларига бўлган эҳтиёж ҳам шунга яраша. Ҳар қандай ишни эрта битиришга уринадиган туман аҳолиси ҳали иш вақти бошланмасидан туман Давлат хизматлари марказига ташриф буюради. Ходимлар ҳам шунга одатланишган. Улар аҳолидан 10-15 дақиқа олдин марказга етиб келадилар. Марказ 2019 йилда янги бинода иш бошлаган бўлиб, тумандаги энг кўркам иншоот ҳисобланади.

Кимдир фарзандини давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйса, кимдир тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ давлат хизматидан фойдаланади. Яна бири эса коммунал хизматларга оид мурожаат билан келган. Хуллас 150 дан ортиқ давлат хизматидан навбатма-навбат фойдаланилаверади.

Ҳа яна бир гап, бу бинода туман ФҲДЁ бўлими ҳам жойлашган. У ерда туғилиш, никоҳ, ўлим ва ажримга оид мурожаатлар қабул қилинади. Шунингдек, айрим мурожаатчилар такрорий гувоҳномаларни расмийлаштириш ҳаракатида. Бинода шунингдек, Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, туман адлия бўлими ҳам жойлашган.

Иш бир маромда кетаверади. Лекин уларнинг ҳам ўзига яраша муаммолари, қийнаб келаётган масалалари бор.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан ана шу муаммоларни жойида ўрганиш, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш, сайёр тартибда мурожаатларни қабул қилиш, қолаверса куз-қиш мавсумига бинони шай ҳолатга келтириш мақсадида туман Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилди.

Бошқарма раҳбарияти томонидан 10 га яқин фуқаро билан суҳбатлашилди. Уларнинг мурожаатлари тегишли тартибда қабул қилиниб, ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам бериладиган бўлинди.

Шунингдек, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан топшириқлар берилди. Боиси мазкур бинода ҳам сайлов участкаси фаолият юритади.

 

Шундан сўнг марказ ходимлари билан суҳбатлашилди. Уларнинг билим даражаси, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардорлиги, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш борасидаги кўникмалари аниқланди.

Бошқарма ходимларига эса аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бу каби амалий ташрифлар шу вақтгача Мирзачўл ҳамда Ш.Рашидов туман ДХМларида ўтказилган эди.

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!