» » Жиззахда бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Жиззахда бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

17 сентябрь 2021 г 845 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида туман, шаҳар бош имом-хатибларининг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Дастлаб Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган IT парк фаолияти билан таништирилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йили мобайнида диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ЖДПИ катта ўқитувчиси Ё.Туропов, хотин-қизлар орасида индивудуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари тўғрисида вилоят ОИТС маркази мутаҳассиси Н.Жамолов, виждон эркинлиги тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун ва ёш қизларни эрта турмушга беришни ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олишда маҳалларда ота-оналарнинг масъулиятини оширишда отинойиларнинг ўрни мавзусида Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи М.Раҳмонова томонидан маъруза қилинди.

Тадбир якунида 52 нафар отинойилар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва совғалари билан тақдирландилар.

 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!