Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини тугатганларга сертификатлар топширилди
17 сентябрь 2021 г 752 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғида маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг амалда ижроси таъминланмоқда.
“Меҳрибонлик уйи” қошида очилган “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” да Ш.Рашидов туманидан 14 нафар, Зомин ва Пахтакор туманлари ҳамда Жиззах шаҳридан 1 нафардан фуқаролар ўқишга жалб қилиндилар ва уларга 72 соатлик ўқув дастури асосида малакали мутахассислар жалб қилган холда ўқишлар ўтказилди.
Шунингдек, ”Вояга етмаганлар ишлари бўйича миллий комиссия, ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти “Истиқлол Авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази маъсул ходимлари ўқишга жалб қилинган тутинган ота-оналар билан семинар тренинглар ва суҳбатлар ўтказилиши таъминланди.
Семинар якуни билан ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бош мутахассиси Т.Кизенко, Меҳрибонлик уйи директори О.Ҳамракуловалар томонидан Меҳрибонлик уйида очилган тутинган ота оналарни тайёрлаш курсларини тугатган ота-оналарга тантанали равишда сертификатлар топширилиши тадбири ўтказилди.
Жами 16 нафар ота-она (Турсунбаев Хусан, Инатова Гулбаҳор, Самиев Ғуломжон, Жумабаева Бахтигул, Мамирова Ойдиной, Жуманазарова Дилафруз, Норбеков Рустамбек, Мамирова Насиба, Ишмирзаев Содиқ, Маматқулова Назира, Холматова Ситора, Ҳайдарова Малика, Анқабаева Санам, Алимбекова Хайринисо, Позилова Мохира ва Қаршибаева Маърура) лар ўқиб сертификат олишга муяссар бўлдилар.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!