» » Жиззахда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун психологик семинар-тренинг ўтказилди

Жиззахда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун психологик семинар-тренинг ўтказилди

28 сентябрь 2021 г 954 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260 сонли Фармонига асосан вилоятларда иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрларини шакллантиришга қаратилган “Келажак лидерлари” клубини ташкил этиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, вилоят ҳокимининг жорий йил 16 июлдаги “Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клубини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ҳизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилди.

Клуб аъзолари учун Давлат ҳизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали биносида Агентликнинг Психологик баҳолаш ва ижтимоий тадқиқотлар методалогияси бошқармаси бошлиғи Дж.Махмудов иштирокида интерактив семинар-тренинг ташкил этилди. Унда клуб аъзоларининг лидерлик маҳоратини ошириш, келгуси фаолиятларидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида кўникмалар шакллантирилди.

Жамиятда салоҳиятли ёшларни давлат бошқарув тизимига тайёрлаш, уларда жамоа билан ишлаш малакасини мустаҳкамлаш, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри қарор қабул қилиш борасидаги билимларини оширишда бу каби семинар-тренинглар муҳим рол ўйнайди. Негаки, психологик тренинглар инсонни руҳан шакллантириш, ички дунёсини очиб бериш, инсонлар билан алоқа ўрнатишдаги нозик масалалар, ўзини-ўзи бошқариш каби жиҳатларни очиб беради. Клуб аъзолари ўртасида ўтказилган психологик ёндашув, мантиқий савол-жавоблар, интерактив ўйинлар уларни мулоҳазага чорлади.

Бугунги кунда давлат бошқарувида малакали ва етук кадрларни тайёрлаб бориш, бошқарув соҳасида илк тушунчаларни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, соҳаларни ривожлантириш ўз устида тинимсиз ишлайдиган кадрларга боғлиқ.

Захира кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳам бугун жамиятда ўз сўзига, ўз дунёқаришига эга. Уларни замонавий билимлар ва янги ёндашувлар билан озиқлантириш лозим.

Тренинг якунида иштирокчиларда мустаҳкам ишонч пайдо бўлганини, бир жамоа бўлиб ҳаракат қилиш учун янада потенциали ошганини кўриш мумкин.

Албатта, рақобатлаша оладиган миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бошқарувда ролини ошириб боришда бу каби ташкил этилаётган тадбирлар асосий аҳамият касб этади.

Давлат хизматини

ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!