» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясида ўн битта масала кўрилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясида ўн битта масала кўрилди

28 сентябрь 2021 г 784 Комментарии: 0

Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб, Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш ишларининг бориши, вилоятда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижроси, ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар ва вилоятдаги ўқув муассасаларида 2021-2022 ўқув йилига тайёрлиги кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ҳисобот берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”гиди қарорининг ижроси бўйича вилоят Марказий банк бош бошқармаси томонидан амалга оширидаётган ишлар, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг таркибига ўзгартириш киритиш, вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш сингари масалалар кун тартибидан жой олди.
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!