Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти Пенсия бошқармаси томонидан Арнасой туманида сайёр қабул ўтказилди
11 октябрь 2021 г 839 Комментарии: 0
Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилояти Пенсия бошқармаси ходими Зафар Ортиқов ва Арнасой туман пенсия жамғармаси бошлиғи Наврўз Саидазимовлар биргаликда аҳоли вакиллари билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.
Сайёр қабул доирасида фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига оид келиб тушган 4 мурожаатлари кўриб чиқилди ва жойида ижобий ҳал этилди.
Арнасой тумани ҳокимлдиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!