» » Жиззахлик нуронийларнинг Янги Ўзбекистон боғига саёҳати уюштирилди

Жиззахлик нуронийларнинг Янги Ўзбекистон боғига саёҳати уюштирилди

11 октябрь 2021 г 985 Комментарии: 0

Хабарингиз бор вилоятимизда “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат –эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос қадрият” мавзуси доирасида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар доирасида Шароф Рашидов тумани нуронийларидан 30 нафари ва вилоят фаолларидан 20 нафарининг Ватанимиз пойтахти Тошкентга саёҳати уюштирилди.

Вилоят ҳокимлиги ва вилоят “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир давомида пойтахтдаги “Табассум” ресторанида байрамона анжуман бўлди. Уни республика Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев кириш сўзи билан очди ва вилоятимиз нуронийларидан бир гуруҳига, жумладан, Зарбдор туманида Мукаррам Тўхтаева, Сафар Жўраев, Пахтакор туманидан Сулаймон Эштоев, Исмоил Муродимовларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.

Шундан сўнг Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари Шароф Убайдуллаев, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саъдулла Искандаровлар сўзга чиқиб, меҳнат фахрийларини мукофотлар билан самимий табриклашди ҳамда ёшларга мураббийлик қилиш, уларни меҳнатсевар, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги олийжаноб ишларида муваффақиятлар тилашди.

Куннинг иккинчи ярмида фахрийларимиз Янги Ўзбекистон боғини зўр қизиқиш билан томоша қилишди.

Абдулла Аҳмедов

Ботир Қудратов (фото)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!