Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити ажратиш белгиланди
12 октябрь 2021 г 1 811 Комментарии: 0
Вилоятимиз ва шаҳримиз фуқаролари диққатига!
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити ажратиш белгиланди.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити ажратиш шартлари
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартидаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда (Тошкент шаҳардан ташқари) жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда.
Якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) — фуқаронинг белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида (кейинги ўринларда — ер участкаси) белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида (кейинги ўринларда — лойиҳа асосида) фуқаронинг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни ёллаган ҳолда якка тартибдаги уй-жой қуриш, унинг меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан, ташқи тармоқларни (магистрал тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш тушунилади.
Ипотека кредитлари қуйидаги талабларга жавоб берувчи қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)га берилади:
Ипотека кредитининг максимал миқдори қуйидагича белгиланади:
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 85 фоизигача ҳамда уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошмайдиган миқдорда, яъни:
Қишлоқ жойларда – 267,75 млн.сўмгача;
Ҳудудлардаги шаҳарларда – 309,4 млн.сўмгача (Тошкент шаҳридан ташқари) ажратилади.
Уй-жойнинг молиявий смета ҳисоб-китоби қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматдан ошиб кетган тақдирда, ошган қисми қарздор томонидан тўланади.
Кредит муддати - 20 йилгача;
Имтиёзли давр – 6 ой (мижоз талабига кўра)
Қарз олувчининг хоҳишига кўра ипотека кредити бўйича тўловларни аннуитет ёки дифференциал усулда амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Ипотека кредити мижоз талабига кўра 2 хил усулда ажратилади:
- қурилиш-пудрат ташкилотини жалб қилган ҳолда;
- ўз кучи билан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни ёллаган ҳолда уларнинг пластик карточкасига ўтказиш орқали (бунда, ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун кредит суммасининг 20 фоизигача нақд пул берилиши мумкин).
Кредит фоизи – Молия вазирлиги томонидан ажратилган молиявий маблағларнинг фоиз ставкаси ҳамда банк маржасини инобатга олган ҳолда банкнинг ички сиёсатига асосан қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит шартномасида белгиланади. Бунда, фоиз ставкалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса – ўзгаришсиз қолади.
Бунда айрим тоифадаги фуқароларга ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланади.
Ипотека кредити ажратиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
1) кредит буюртманомаси;
2) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи паспортининг (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;
3) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжат;
4) якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлигини тасдиқловчи хужжат;
5) пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома (пудрат ташкилоти жалб қилинган тақдирда)
6) якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат;
7) лойиҳа-смета ҳужжатлари;
8) гаровга қўйиладиган мулкка оид ҳужжатлар ва ушбу мулкни баҳолаш ҳисоботи (гаровга қўйиладиган мулк қиймати ажратиладиган ипотека кредитининг 125 фоизидан кам бўлмаслиги лозим).
Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг молиявий
аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар:
иш берувчи томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
пенсия тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;
фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадларни тасдиқловчи маълумотлар;
давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларация;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа доимий тарздаги даромадларни тасдиқловчи маълумотлар.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Бунда уй-жой қурувчи (реконструкция қилувчи) фуқаро:
Уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ишларини бошлашдан аввал ўз танловига кўра лойиҳалаш ташкилотига лойиҳа – смета ҳужжатлари учун буюртма беради;
уй-жой қуриш, реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш учун шаҳар (туман) қурилиш бўлимига мурожаат қилади;
банкка кредит ҳужжатларини тақдим қилади;
уй-жойнинг қурилиши ёки реконструкция ишлари тугаллангандан кейин 1 (бир) ой муддатда уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш бўйича далолатнома расмийлаштиради;
белгиланган тартибда уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;
ўз ҳисобидан қурилиши (реконструкция ишлари) тугалланган ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини тузади;
ипотека тўғрисидаги шартнома ёки қонун асосида ипотекани расмийлаштиради ва уни давлат рўйхатидан ўтказади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!