» » “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Жиззах филиали ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирди

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Жиззах филиали ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирди

12 октябрь 2021 г 656 Комментарии: 0

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Жиззах филиали ижтимоий тармоқда Фуқаро С.Сайфуддинов томнидан қилинган мурожаат юзасидан тарқалган хабар бўйичақуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 январдаги “2016 йилда масссивларда   уй-жойлар қурилиши дастури ва келгусида қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосида қурилишни локализациялаш ва индустриал базаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2483-сонли қарорига мувофиқ Арнасой тумани,  “Бобур” МФЙ ҳудудида пудратчи ташкилот “Вата прима” МЧЖ томонидан 10 та 6 сотихли 3-хонали  уй-жойлар қурилиши амалга оширилган.

Фуқаро С.Сайфуддиновга тегишли бўлган уй-жой фуқаронинг фарзанди яъни қизи Д.Сайфуддиновага Давлат қабул қилиш далолатномасига асосан фойдаланишга топширилган, шунингдек 2018 йилда уй-жойдаги камчиликлар юзасидан фуқаронинг мурожаатига асосан пудратчи ташкилот томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиб Д.Сайфуддиновадан эътироз йуқлиги тўғрисида тушунтириш хати олинган.

Юқоридагиларга қарамасдан фуқаронинг навбатдаги мурожаати бўйича жорий йилнинг 12 октябрь куни филиал мутахассислари, Арнасой тумани хокими ўринбосари ва туман хокимлиги мутахассислари иштирокида уй-жойдаги камчиликлар ўрганиб чиқилди, ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар 20 кунлик муддат ичида бартараф этиш бўйича далолатнома тузилган.

Фуқаро С.Сайфуддиновга тегишли бўлган уй-жойдаги камчиликлар пудратчи ташкилот томонидан бартараф этиб берилиши назоратга олинишини маълум қилинди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!