» » Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади. Улар орасида жиззахликлар ҳам бор

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади. Улар орасида жиззахликлар ҳам бор

25 октябрь 2021 г 813 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Жиззах вилоятидан қуйидагилар мукофотланди.  

«Жасорат» медали билан

Латипов Диёр Пардабоевич    -    Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошқарма бошлиғи

«Содиқ хизматлари учун» медали билан 

Акабоев Ёқубжон Неъматович    -    Жиззах вилояти Зарбдор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!