Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Фориш туманида Халқаро автокрос ўтказилди

Фориш туманида Халқаро автокрос ўтказилди

26 октябрь 2021 йил
325
0

Фориш туманидаги Айдаркўл атрофида жойлашган “Oxus Adventure” дам олиш масканида “Poratushki-klub” ва “SamAuto” томонидан автокрос бўйича илк бор халқаро турнир ташкил этилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина ва мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг бир қатор мамлакатларидан ташриф буюрган профессионал ва ҳаваскор пойгачилар ўртасида беллашувлар анча шиддатли кечди. Гўзал табиат қўйнида кечган халқаро турнир эндиликда анъанавий ўтказилиши юзасидан таъсисчилар бир овоздан келишиб олишди.
Халқаро турнир туманда туризмни ривожлантириш, спорт ва оммавийликни тарғиб этиш орқали туманга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг ошиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар