Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
29 октябрь 2021 г 927 Комментарии: 0
Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юртимизда босқичма-босқич рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинмоқда.
Мазкур ўқув марказларидан яна бири Дўстлик туманида очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Ўқув маркази Жиззах вилоятида ташкил топган ўн иккинчи ўқув марказ ҳисобланади.
Мазкур марказларнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Дўстлик туман ҳокимлиги, ИТ-Парк Жиззах вилоят филиали, кенг жамоат вакиллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этишди.
Марказларда аҳоли, туман ёшлари ҳамда давлат бошқарув органлари ходимлари ахборот технологиялари юналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор юналишларда ўз билимларини оширадилар.
Шунингдек, уларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб қилиш ҳам мўлжалланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!