Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида 2021 йилнинг ўтган ойлари давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида прес-тур ташкил этилди
18 октябрь 2021 г 329 Комментарии: 0
Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг тўртинчи чоракда белгиланган меда режасига асосан туман марказида пресс тур ташкил этди.
Престур иштирокчилари дастлаб туман ҳокимлигида бўлишиб, туман ҳокимининг инвеститция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Темур Саъдуллаев билан мулоқотда бўлишди. Туман ҳокимининг ўринбосари прес-тур иштирокчиларига туманда жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Туманда жорий йилнинг ўтган ойлари давомида туман марказининг Амир Темур кўчасида ўттиздан зиёд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари бунёд этилди. “Гараша” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида Гараша қишлоқ участка шифохонасида туғруқ бўлими, 18-умумтаълим мактаби учун қўшимча бино бунёд этилди.
Шундан сўнг прес-тур иштирокчилари мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида иш бошлаган “Дона текстил” масъулияти чекланган жамиятида бўлишди. Мазкур трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона тадбиркор Жасур Ражабов томонидан ишга туширилиб, уни бунёд этишга 10 миллиард 890 миллион сўм маблағ сарфланган. Тумандаги вақтинча иш билан банд бўлмаган 205 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган .
Шунингдек прес-тур иштирокчилари туман марказида қуриб битказилган 3 та замонавий тураржой бинолари билан танишдилар.
Тадбир ниҳоясида прес-тур иштирокчилари туманнинг “Эгизбулоқ” маҳалласида базальт тошдан арматура, базальт толаси, йўл қурилиш соҳасида ишлатиладиган сетка ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “Базальт” ва “Базальт вул” корхоналарида ҳам бўлишиб, корхоналар фаолияти билан ҳам танишишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!