Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда божхоначилар қарийб 30 миллион сўмлик пиротехника воситалари олиб кирилишини тўхтатди
04 ноябрь 2021 г 593 Комментарии: 0
Жиззахда божхоначилар томонидан 30 минг донага яқин пиротехника воситалари олиб кирилиши тўхтатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Хусусан, ходимлар «Lacetti» автомашинасини кўздан кечирди. Автомобиль юкхонасидан 5 турдаги 29558 дона пиротехника воситалари хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатларсиз олиб ўтилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, аниқланган пиротехника воситаларининг умумий суммаси 16 миллион 580 минг сўмни ташкил қилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!