Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туман Тракторчи – машинист ва қишлоқ хўжалик техникаларига ўқитиш марказида семинар бўлиб ўтди
08 ноябрь 2021 г 592 Комментарии: 0
Ҳунари бор хор бўлмас, дейди доно халқимиз.
Шу боис ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва келажакда ўша соҳа бўйича бандлигини таъминлаш бугуннинг долзарб масалаларидан биридир. Арнасой туман Тракторчи – машинист ва қишлоқ хўжалик техникаларига ўқитиш марказида семинар бўлиб ўтди. Ўтказилган семинарда Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси тасарруфидаги барча касб-ҳунар мактаби раҳбарлари иштирок этди. Семинар иштирокчилари мазкур ўқув марказ билан яқиндан танишар экан ҳар бир хоналарнинг энг замонавий услубда жохозланишини кўздан кечирди. Бу борада Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи Бобур Ўсаров ўқув марказ фаолияти бўйича маълумот бериб ўтди. Жумладан ўқув марказ 4 та гуруҳга мослаштирилган хоналари мавжуд бўлиб, ҳар бир хоналари ўзига хос услубда жихозланган.
Қайд этиш лозим Арнасой туманида тракторчи – машинист ва қишлоқ хўжалик техникалари учун ҳайдовчилик гувоҳномаларига бўлган талаб 700 нафарни ташкил қилади. Ҳозирда ўқув марказга ҳужжат топширганлар сони 500 нафардан ошиб кетганлиги боис ушбу ўқув марказ икки босқичда бўлиб ҳар бир босқич 3 ой давомида ўқитилади ва ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади.
Ҳозирда 6 нафар малакали олий маълумотли ўқитувчи ва тракторчи – машинист соҳа мутахассислари 14 та гуруҳларда таҳсил олаётган 350 нафар ўқувчиларга бириктирилган.
Кун давомида ҳар бир гуруҳларда 25 нафардан ўқувчилар 45 минутдан 3 соатлик дарс машғулотлари олиб борилаётир. Айниқса ушбу ўқув марказда 60 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил қилади.
Бундан кўзланган мақсад бутун дунё миқёсида ишсизлик муаммоси тобора кучайиб бораётган бир пайтда бу каби касб-ҳунарга ўргатадиган марказлар фаолиятининг такомиллашуви ва сонининг кўпайиши мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!