» » Фориш туманида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди

Фориш туманида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди

09 ноябрь 2021 г 455 Комментарии: 0

Фориш туман маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда истеъдодли ёшларни маданият марказларига жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тумандаги умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди.

Унда 3 та шарт бўйича беллашган жамоалар орасида тумандаги 1-мактабнинг “Шоввозлар” жамоаси 1-ўринни, 12-мактабнинг “Гап йўқ” жамоаси 2- ва 5-мактабнинг “Реактив” жамоаси 3-ўринларни эгаллаб, туман маданият бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!