» » Бахмалда Зулфия номидаги давлат мукофотининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

Бахмалда Зулфия номидаги давлат мукофотининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

09 ноябрь 2021 г 462 Комментарии: 0

Бахмалда Зулфия номидаги давлат мукофоти учун саралашнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларнинг 7 та йўналиш бўйича маҳорати синалди. Танлов кўтаринки руҳда ўтказилиб иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, туманда “Йил аёли” миллий кўрик-танлови ҳам бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оила ва фарзанд тарбиясида ибратли, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!