Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
17 ноябрь 2021 г 606 Комментарии: 0
Тадбирда вилоят прокуратурасининг прокурор-тергов ходимлари, туман ва шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари, терговчилари, ИИБ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, МИБ, ДХХ вилоят бошқармаларининг тергов ва суриштирув, бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари иштирок этди.
Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари С.Базаров раислик қилган йиғилишда суриштирув ва дастлабки тергов давомида мол-мулкка таъқиқ қўйиш ва хатлаш, гаров эҳтиёт чорасини қўллашда мол-мулкларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш амалиёти ҳамда бу борадаги мавжуд аҳвол муҳокама қилинди. Сўнг бир қатор вазифалар белгиланиб, кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якуни бўйича кун тартибидаги масала юзасидан кенгаш қарори қабул қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!