» » Ғаллаорол "Яшил макон"га айланмоқда

Ғаллаорол "Яшил макон"га айланмоқда

19 ноябрь 2021 г 619 Комментарии: 0

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродовнинг Жиззах вилояти бўйлаб хизмат сафарининг бу галгиси Ғаллаорол туманида бўлди.

Партия раиси Ғаллаорол туманининг Бахт маҳалласида бўлиб, тумандаги экологик партиясдан сайланган депутатлар ҳамда туман ҳокими Ж.Оқбоевлар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида туман депутатлари томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда келгусида экобоғ яратиш ташаббуси билдирилди. Шунингдек, келгусида партиянинг тумандаги намунали экобоғи яратилиши режалаштирилди.

Шундан сўнг, партия раиси туман марказидаги 2-сонли "Наврўз" мактабгача таълим муассасасида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар ва атроф муҳитнинг экологик ҳолатини кўздан кечирди. Н.Обломуродов томонидан боғча ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида туман тиббиёт бирлашмасидаги боғлар ҳолати ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар парваришланиши ҳамда дарахтлар суғорилиши тизимини кўздан кечирди.

Шундан сўнг Хонақох қишлоқ фуқаролар йиғинида 20 гектар майдонда ташкил этилаётган "Ёшлар боғи"да бўлиб, боғдаги кўчат экиш ишларида қатнашди.

Кун якунида туманнинг Гулистон маҳалласидаги Ўрмон хўжалигига қарашли кўчат етиштириш ҳудудида бўлиб, етиштирилаётган кўчатлар турлари билан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!