» » Арнасойлик чемпионлар тақдирланди

Арнасойлик чемпионлар тақдирланди

13 декабрь 2021 г 618 Комментарии: 0

Арнасой тумани ёш спортчилари яқинда карате (ITKF) бўйича ўндан ортиқ давлатлар иштирокида ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтди.

Мазкур мусобоқага пухта тайёргарлик кўрган туман ёшлари якуний натижаларга кўра 8 олтин, 7 кумуш ва 5 бронза медаллари билан тақдирланган эди.

Ушбу мусобоқада ғолиб бўлган спортчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари туман ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда спортсевар ёшлар томонидан тантанали кутиб олиниб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшларга совғалар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!