» » Жиззахда “Меҳрли юрак” хайрия лойиҳаси ўтказилди

Жиззахда “Меҳрли юрак” хайрия лойиҳаси ўтказилди

16 декабрь 2021 г 497 Комментарии: 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят халқ қабулхонаси, божхона, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва бошқа бир қатор давлат органлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Янги йил байрами арафасида эҳтиёжманд оилалардаги болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни янги мақсад ва режаларга ундаш мақсадида “Меҳрли юрак” хайрия лойиҳаси амалга оширилди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари иштирокида ўтказилган  байрам дастури ҳам ушбу лойиҳа доирасидаги тадбирлардан бири бўлди. 

Тадбир давомида кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандларидан 145 нафарига қишки кийимлар ҳамда байрам совғалари топширилди. Байрам тадбирида ташкил этилган консерт дастури болаларга хуш кайфият бағишлади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!