Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг вилоят халқига Мурожаатномаси
21 декабрь 2021 г 1 388 Комментарии: 0
Азиз юртдошлар!
Мана, 2021 йил якунланишига ҳам оз фурсат қолди...
Бундан роппа роса 1 йил олдин амалга оширган ишларимизни сарҳисобини олиб, келгуси йилда амалга оширадиган ишларимизни белгилаб олган эдик.
Сўзимнинг аввалида яна бир бор шундай кунларга етказган Яратганга беҳисоб шукрона келтириб, сизларга ва сизларнинг тимсолингизда, меҳнаткаш ва олижаноб вилоятимиз аҳлига, ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимни билдирмоқчиман.
Кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд.
Хабарингиз бор, ҳар йили Ҳурматли Президентимиз мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома билан чиқади.
Унга кўра 2020 йилдан бошлаб янги тизим жорий этилди. Яъни, ҳудудий ҳокимлар томонидан туман, шаҳар ва вилоят Халқ депутатлари Кенгашларига шу орқали раҳбарлик қилаётган ҳудуд халқига Мурожаатнома тақдим этишмоқда.
Бугун мен ҳам Жиззах вилояти ҳокими сифатида, ушбу сессияда қатнашаётган вилоятдан сайланган сенаторлар, вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида жорий 2021 йилда вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022 йилда вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномани эътиборингизга ҳавола этишга рухсат бергайсиз.
Ҳар қанча синов ва машаққатлар билан кечаётган бўлмасин, ўтиб бораётган йилдимизда ҳам ҳаётимизнинг барча соҳаларида илгари кузатилмаган янгиланиш, юксалиш жараёнларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, иқтисодиётимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.
Шу ўринда, Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 21 октябрь куни вилоятимиз сайловчилари билан учрашуви чоғида вилоятимиз тўғрисида айтган қуйидаги сўзларини келтириб ўтмоқчиман:
“Бугун кўпмиллатли халқимиз битта ўй, битта фикр билан яшамоқда.
Улар биз бошлаган халқчил ислоҳотларга катта хайрихоҳлик ва ишонч билан қараб, меҳнатимизнинг ҳосилини, самарасини тезроқ кўришни истамоқда.
Буларнинг барчаси, халқимизнинг хоҳиш-иродаси асосида танлаб олган тараққиёт йўлимиз ҳар томонлама тўғри эканини англатади.
Мен, халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришни – бутун Ўзбекистонимиз қатори Жиззах вилоятини ҳам, тубдан ривожлантиришни ўзим учун энг асосий мақсад қилиб белгилаганман.”
Муҳтарам фаоллар!
Ўтиб бораётган 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” вилоятимиз тарихида ўзига хос ютуқлар йили бўлди десам адашмайман.
Аввало, йил давомида вилоятни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганини таъкидлаш жоиз.
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иқтисодий ўсишнинг барқарор ва юқори суръатларига эришилди.
Йил якуни билан Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 7,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга (9,9%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 4,3 фоизга, жами хизматларнинг эса 29,5 фоиз ўсиши, шунингдек, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 14,7 млн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1,7 млн.сўмга ортиши ҳамда аҳоли реал даромадлар ҳажми 12,5 млн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 7,2 фоизга ўсаётганлиги фикримизнинг яққол далилидир.
Инвестиция дастурлари доирасида 5,0 трлн.сўмлик 504 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиб, фақат ушбу лойиҳаларнинг ўзидан 5 минг нафар янги иш ўринлари яратилди.
260,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди. Йил якунига қадар 300 млн. долларга етказилади.
Илк бор 200 млн.доллардан ортиқ саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти амалга оширилишига эришилди.
43 та корхонада 60 турдаги 2,7 трлн.сўмлик (2020 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Тадбиркорлардан келиб тушган 5 мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 17 846 та субъектларга 2,2 трлн.сўм кредит маблағлари ажратилди.
4 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 22,3 минг тага, хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар сони 227 тага етди.
Маҳаллий бюджет даромадларига белгиланган 1,2 трлн.сўм прогноз ижроси 18 декабрь ҳолатига 1,4 трлн.сўм ёки 116,4 фоизга ортиғи билан таъминланди. (йил якуни билан 120 фоизга етказилади.)
Вилоятда камбағал ва ишсиз 7330 нафар фуқаролар замонавий касб-ҳунарга ўқитилди.
Бугунги кунга қадар 14 601 та доимий янги иш ўринлари ташкил этилди, 25 210 нафар ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
1414 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, кўчатлар ва суғориш воситалари ҳариди учун 2,5 млрд.сўм субсидиялар ажратилди.
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятдан чет давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар сони 38 581 нафарни ташкил этади.
Меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россия (45 фоиз), Қозоғистон (35 фоиз) ва Туркия (7,6 фоиз) давлатларига тўғри келмоқда.
Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқароларни касбга ва чет тилларига ўқитиш бўйича вилоятда 1 та “Ишга марҳамат” мономаркази, 4 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва 33 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди.
Бундан ташқари вилоятда Қурилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш маркази фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур таълим муассасасида жорий йилнинг 11 ойида 2703 нафар фуқаронинг касбга ва чет тилларига ўқитилиши таъминланди. Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган шахсларнинг 2461 нафари (20 дан ортиқ турдаги) касбларга ва 242 нафари (рус, инглиз, корейс, япон ва бошқалар) чет тилларига ўқитишга жалб қилинди.
Ўқув жараёнини якунлаган фуқароларга халқаро тан олинадиган “World Skills”, Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) ва япон тили бўйича сертификатлар берилади.
Ўтган 11 ойда хориждан қайтган 7950 нафар меҳнат мигранти билан “маҳалла – меҳнат органи – сектор – ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиали” тизими асосида ишлар ташкил этилиб, 7672 нафар (96,5%) фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 8 357 нафар меҳнат мигрантларининг оилаларига ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг ҳамда аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиёжи муҳандислик коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришдир.
Хусусан, ҳудуд аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатларнинг 60-70 фоизи ҳам айнан мазкур йўналишда келиб тушмоқда.
Шундан келиб чиқиб, жорий йилда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтмоқчиман.
Жорий йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 1,5 трлн.сўм маблағлар аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича ижтимоий-инфратузилмани яхшилаш учун йўналтирилди.
Биргина, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига мувофиқ вилоят бўйича 286 та маҳаллалардаги 2866 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ушбу маблағлар ҳисобига 1033 км ички йўллар, 255 км ичимлик суви тармоқлари, 1 113 км электр тармоқлари, 38 км газ тармоқлари, 5 100 та якка тартибдаги уй-жойлар, 325 та кўп қаватли уй-жойлар, 43 та умумтаълим мактаблари, 14 та мактабгача таълим муассасалари, 15 та соғлиқни сақлаш ва 23 та бошқа соҳа объектлари, 150 та бозор инфратузилма объектлари ҳамда 15 та автобекатларни ташкил этиш ишлари амалга оширилиб, 8 та янги автобус йўналишлари ташкил этилди.
Аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш борасида Ҳурматли Президентимиз бошчилигида тарихий лойиҳа – “Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилди.
Охирги йилларда бутун дунёни ларзага солган Коранавирус пандемияси туфайли фавқулотда ҳолатлар даври бўлишига қарамай, Ҳурматли Юртбошимизнинг ушбу лойиҳа учун 579,5 млрд.сўм Республика бюджетидан маблағлар ажратганлиги бу –Юртбошимизнинг халқимиз турмуш тарзини яхшилаш йўлида олиб бораётган жонкуярликларнинг яна бир исботидир.
Лойиҳа ишга тушиши натижасида: вилоятнинг 7 та (Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари ҳамда Жиззах шаҳар) ҳудудларидаги 625 минг (вилоят аҳолисининг 45 фоизи) нафар аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб берилади.
Электр энергияси истеъмолчиларида тўлиқ ва табиий газ истемолчиларида 85 фоизи энергия ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизими жорий этилди. Натижада, йил бошига нисбатан дебитор қарздорлик электр энергиясидан 400 млн сўм камайтирилишига эришилди.
Ҳурматли меҳмонлар!
Барчамизга маълумки бугун мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва кундалик ҳаётга изчил жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Кўрсатилаётган интернет хизматлари сифати яхшиланиб, бугунги кунда 1 Мега Бит/секунд тезликдаги интернет канали учун 19,9 минг сўм нарх белгиланиб, ўтган йилга нисбатан 2 баробарга арзонлаштирилди.
Натижада, ўтган йили 14,4 млрд.сумлик интернет хизмати кўрсатилган бўлса, жорий йилда 28,1 млрд.сўмлик (2 баробар кўп) интернет хизматлари кўрсатилди.
Аҳоли масканларининг мобил алоқа билан қамров даражаси 96 фоизга ва мобил интернет билан қамров даражаси 82 фоизга етказилди.
Шу кунга қадар вилоятдаги 530 та умумтаълим мактаблари, 196 та мактабгача таълим ва 175 та соғлиқни сақлаш муассасаларига, 242 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ва 147 та ички ишлар органлари таянч пунктларига қадар оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.
Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси асосида барча иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни рақамлаштириш борасида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“IT-Park” Жиззах филиалининг туманлардаги бўлимларини очиш мақсадида 7 та, Мирзачўл, Ғаллаорол, Зомин, Арнасой, Янгиобод, Дўстлик ва Зафаробод туманларида “Рақамли технологиялар” ўқув марказлари ташкил этилди.
Мазкур даргоҳларда Ўтган давр давомида 8,5 минг нафар ёшлар компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника йўналишлари бўйича ўқиб билим олдилар.
Ахборот технологиялари соҳасидаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш, рақамли технологияларни ривожлантириш ва аҳолининг кундалик ҳаётига кенг жорий этишни муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Айнан шу мақсадда, жорий йилда Жиззах шаҳрида 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти, вилоят бўйича 6 та мактаб “IT” га ихтисослаштирилди. (булар, Жиззах шаҳар, Зарбдор, Ш.Рашидов, Пахтакор, Зафаробод ва Ғаллаорол) Шароф Рашидов туманида Жиззах ахборот технологиялари техникуми ўз фаолиятини бошлади.
Энг қувонарлиси, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори асосида вилоятимизда яна бир олий таълим муассасаси, яъни Жиззах шаҳрида «Sambhram» Университети ташкил этилди.
Жиззах шаҳридаги Собиқ авиация билим юртининг фойдаланмасдан бўш турган бинолари 27,1 млрд.сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига тўлиқ реконструкция қилиниб, барча энг замонавий шарт-шароитлар яратилган ҳолда мазкур Университет фаолияти йўлга қўйилди.
Жорий ўқув йилидан бошлаб, ушбу даргоҳда 1 501 нафар талабалар (шундан 50 та магистратура босқичида) таҳсил олишмоқда.
Бугун вилоятимизда кадрлар тайёрлаш соҳасида ““IT”-Мактабгача таълим” – ““IT”-мактаб” – ““IT”-техникум” – “IT-Парк” - “IT-Университет” кетма-кетлигидаги “IT Кластер” ташкил этилди десам асло адашмаган бўламан.
Шу ўринда, мен “IT” соҳасининг аҳамиятини такрор бўлса ҳам биргина мисол билан яна бир бор айтиб ўтмоқчиман.
Хабарингиз бор, «Sambhram» Университети Ҳиндистоннинг Банголор провинциясидаги «Sambhram Group» компанияси ва «Sambhram» университети билан қўшма таъсисчиликда ташкил этилди.
Ушбу Банголор провинцияси бундан 20-25 йил олдин мамалакатда қолоқ ҳудудлардан эди. “IT” соҳасига берилган эътибор натижасида бугун мазкур провинцияда 45 млрд.долларлик “IT” маҳсулотлар эспорт қилинмоқда. Ҳудуд иқтисодиётининг 60 % ини айнан мазкур соҳа ташкил этади. Натижада Банголор бугун Ҳиндистоннинг энг илғор ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Ҳурматли вилоят зиёлилари! Муҳтарам фаоллар!
Жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг таълим-тарбияси, замонавий ва тарихий билимларни чуқур эгаллаганлиги, юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак”, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоялари асосида жорий йилда вилоятимизда мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизимини янада ривожлантиришни олдимиздаги асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олган эдик.
Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида, жорий йилда 315 та нодавлат (оилавий) болалар боғчалари ташкил этилиб, 8,8 минг нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар қўшимча қамраб олинди.
Мактабгача таълимга қамров даражаси йил бошидаги 65 фоиз дан 71,6 фоизга етказилди.
Халқ таълими тизими олиб борилган ислоҳотлар натижасида, ўтган йили 15,6% битирувчилармиз олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган бўлса, жорий йилда битирувчиларнинг 33,3 фоизи (+17,7 %) ёки 6 277 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирдилар.
Шунингдек, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган ўқувчиларнинг билим даражаси ўтган йили
60,3 % ташкил этган бўлса, жорий йилда 69,7 % (+ 9,4 %) ни ташкил қилди. Бу кўрсаткич Республика миқиёсида энг юқори ўринлардан бири эканлигини алоҳида қайд этмоқчиман.
Шароф Рашидов туманидаги 14-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Алиқулов Диёр “Осиё халқаро математика олимпиадаси”нинг финал босқичида 20 та давлат ўқувчилари ўртаси 3-ўринни қўлга киритди.
Жиззах шаҳридаги 22-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчи Маматкаримов Иброҳим ва 6-синф ўқувчиси Жонизоқов Асилбеклар республика бўйича ўтказилган математика фан олимпиадасида кумуш медалларни қўлга киритиб, Австралияда ўтказиладиган халқаро математика фан олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Бу йил вилоятимизда фаолиятини бошлаган Президент мактабига 10 мингдан ортиқ ўқувчиларимиз танловда иштирок этган бўлса, энг иқтидорли 144 нафар ўқувчилар хорижий экспертлар томонидан шаффоф тизим асосида саралаб олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, Республика бўйича Президент мактабларига ўқувчилари энг кўп кирган мактабларнинг рейтингида 2 ва 3 ўринларда вилоятмизнинг мактаблари (2-ўрин Умид лицейи ва 3-ўрин 22 мактаб) эканлиги ҳам ўта қувонарлидир.
2021 йилда вилоятда жами 54 та мактабда Давлат дастури доирасида 178,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Зарбдор туманидаги Заиф эшитувчи ва Кар соқов болалар учун махсус мактаб интернатига маҳаллий бюджет маблағларидан 12 млрд.сўм маблағ ажратилиб, ўқувчилар учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилди. Шу билан биргаликда “Замин” фонди томонидан қарийб
1 млрд.сўмга яқин тиббий ускуналар билан таъминланди.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Мен юқорида вилоятимизда Олий таълим соҳасида олиб борилган ишлар тўғрисида тўхталган эдим.
Жорий йилда, вилоятда олий таълим муассасалари сони 3 тадан 5 тага етказилди. Хусусан, 2 та («Sambhram» Унивесритети ва Қозон федерал университети Жиззах филиали) ташкил этилди.
Олий таълим муассасаларига талабаларнинг қабул кўрсаткичлари 2021/2022 ўқув йилида ўтган йилга нисбатан 1076 нафарга кўпайтирилиб, 7982 нафарга етказилди.
Умуман, сўнгги 5 йилда Олий таълим билан қамраб олиш даражаси қарийб 2 баробарга (3170 нафардан 6426 нафарга) оширишга эришилди.
Ҳурматли депутатлар!
Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятимиз спортида ҳам улкан натижалар қўлга киритилди. Хусусан, вилоятимиз спортчилари 9 та Жаҳон ва Осиё, 16 та халқаро турнирлар, 138 та Республика миқёсидаги мусобақаларда қатнашишди.
Натижада, 31 та спорт устаси, 453 та спорт усталигига номзод ва 882 та спортчилар 1-даражали спортчи талабларини бажариб, Халқаро, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида жами 144 та (шундан 42 та олтин, 41 та кумуш ва 61 та бронза), Республика мусобақаларида жами 1680 та (шундан, 463 та олтин, 464 та кумуш ва 753 та бронза) медалларни қўлга киритишди.
Энг қувонарлиси, тарихда илк бор вилоятимиз спортчиларидан 5 нафари энг нуфузли турнир яъни, 2021 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган XXXII ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиб, вилоятимизга илк бор олимпиада ўйинларида сузишнинг паралимпия йўналиши бўйича Тошпўлатова Шохсанам (Бахмал тумани)дан бронза медалини тақдим этди.
Шунингдек, вилоятимиз тарихида илк бор, жорий йил 24-27 ноябрь кунлари спортнинг белбоғли кураш туридан жаҳон чемпионати юқори савияда ўтказилди.
Ушбу мусобақада дунёнинг 23 та давлатидан спортчилар иштирок этгани ҳам эътиборга сазовордир.
Вилоятимизда спортнинг жамоавий турларига берилаётган эътибор ва яратилган шарт-шароитлар натижасида, жорий йилда футбол бўйича Ўзбекистон супер лигасида вилоятимизнинг “Сўғдиёна” футбол жамоаси 2-ўринни, “Сўғдиёна” аёллар футбол жамоаси Олий лига Ўзбекистон чемпионати ва кубогида илк бор 1-ўринни эгаллашга сазовор бўлишди.
Шу ўринда ушбу киритилган ютуқлар орқали вилоятимиз номини жахон аренасида янграшига улкан ҳисса қўшган барча фидоийлар ва спортчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Муҳтарам дўстлар!
Хабарингиз бор, Ҳурматли Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан жорий 2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам ёшлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилди десам асло адашмаган бўламан.
Хусусан, ҳар бир шаҳар ва туманларда алоҳида “Ёшлар дастурлар”и тасдиқланиб, ушбу дастурлар доирасида икки йўналишда (ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш) устувор вазифалар белгиланди.
“Ёшлар дафтари” ташкил этилиб, ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилди ҳамда ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар мазкур дафтарга киритилди.
Ишсизлиги аниқланган жами 35 828 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 11 822 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди. "Ёшлар 1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга 1 120 нафар ёшлар бириктирилди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳар бир туман (шаҳар)да молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида ёшлар жамғармалари ташкил этилиб, 16,7 млрд. сўм миқдорида маблағлар шакллантирилди.
Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 9 755 нафар ёшларга 14,8 млрд. сўм миқдорида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ёшларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини “маҳаллабай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича секторлар раҳбарлари томонидан 994 маротаба очиқ мулоқотлар ўтказилиб, 6045 дан ортиқ ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ижобий ҳал этилди.
“Талабага мадад лойиҳаси” доирасида ва ёшлар дафтарида турувчи талабаларнинг жами 920 нафарига 2,9 млрд.сўм “тўлов контракт” маблағлари тўлаб берилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 14 минг 864 нафар (95,5 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди, 703 нафар имконияти чекланган ва тиббий ёрдамга муҳтож ёшлар доимий назоратга олинди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “5 муҳим ташаббус” доирасида маҳалла ва таълим муассасаларида 787 та янги тўгарак ва секциялар ташкил этилиб, жами 10 073 нафар ёшлар қамраб олинди. Жорий йилнинг шу кунига қадар ёшларга оид 183 та объектлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Хусусан, бугунги кунга қадар 162 та маҳаллаларда “Street workout”, 3 та “Streetbool” майдоначалари, 1 та кутубхона ва “bookcafe”, 8 та туман марказларида Рақамли ўқув марказлари ҳамда бошқа йўналишларда 9 та ёшларга оид объектлар қуриб, фойдаланишга топширилди.
Жорий йил 5-7 июнь кунлари Ўрда экологик боғида 90 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида 3 кунлик ёшлар фестивали, чегара ҳудудларда жойлашган туманлар ёшлари ўртасида “Кўпкураш” мусобақаси, маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақаси, “Зомин ёшлар фестивали”, “Уч авлод учрашув”лари каби ўнлаб йирик лойиҳалар ўтказилди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, таълим муассасаларида аъло баҳоларга таҳсил олаётган, шунингдек намунали хулқ-атвори, жамоат ишларидаги фаоллиги билан ўрнак бўлиб келаётган талабалар ва ўқувчи ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида “Олтин фонд” дафтари жорий этилди ва бюджет маблағлари ҳисобидан 42 нафар талаба ёшларнинг шартнома тўловлари тўлаб берилди.
Қадрли дўстлар! Муҳтарама аёллар!
Бугунги кунда кенг кўламли демократик ислоҳотларимиз натижасида аёлларимизнинг сиёсий-ижтимоий жараёнлардаги иштироки тобора кучайиб бормоқда.
Вилоятимизда, қолаверса, шаҳар ва туманларда бугунги кунда давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 900 нафарга яқин (888 нафар) хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда. Маҳалла тизимида фаолият кўрсатиб келаётган кадрларнинг 70 фоизидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил қилиши вилоятда аёлларнинг нуфузини янада оширмоқда.
Хотин-қизларимиз ўртасида фан докторлари, профессорлар, “Халқ ўқитувчиси” ва бир қатор Фахрий унвонларига ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган юзлаб опа-сингилларимиз борлиги – бу бизнинг фахримиздир.
Барчангизга маълумки, жорий йилнинг бошида Ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида халқимиз, жумладан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали таъминлаш бўйича кўпгина долзарб вазифаларни белгилаб берди ва олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти ажратилиши ҳақида алоҳида тўхталган эди.
Жорий йилда қишлоқ жойларда яшаётган, кам таъминланган оилаларга мансуб қизларимиздан 81 нафари олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Энг муҳими ушбу талабаларнинг кўпчилиги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оила фарзандлари ҳисобланади.
Ўйлайманки, қизларимиз учун яратилган бундай қўшимча имкониятлар яна юзлаб оилаларга билим ва маърифат нурини олиб киради. Бу ўз навбатида, ёш қизларимизнинг келажакда жамият учун муносиб касб эгалари бўлиб камол топишига пухта замин яратади.
Муҳтарам фаоллар! Азиз юртдошлар!
Сайёрамиздаги глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамиздаги экологик муаммолар ҳамда охирги йиллардаги пандемия оқибатида қишлоқ хўжалигида ҳар йили илгари кўрилмаган янги-янги синов ва қийинчиликлар пайдо бўлмоқда.
Бироқ, кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, дардлашиб яшайдиган вилоятимизнинг деҳқон ва фермерлари ана шундай мураккаб шароитда ҳам омилкорлик билан, бой билим ва тажрибаси, илм-фан ютуқларини ишга солиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишмоқда. Фидойи деҳқонларимизнинг меҳнати самарасида жорий йилда 660 минг тонна ғалла, 264 минг тоннадан зиёд пахта, 800 тонна пилла, 759 минг тонна мева-сабзавот ва узум, 181 минг тонна гўшт, 566 минг тонна сут, 295 млн. дона тухум ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.
2021 йилда пахтадан ўртача ҳосилдорлик 33 центнерни, ғаллачиликда 66 центнерни ташкил қилди. Пахта ҳосилининг 190 минг тоннаси ёки 72 фоизи машиналар ёрдамида териб олинди.
Жорий йилда ҳам қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, янги йўналиш ва лойиҳаларни ишга тушириш орқали аҳолини бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилиб, шу кунгача 60 мингга яқин аҳолининг бандлиги таъминланди.
Бу йил биринчи марта ёшларга 8 минг гектарга яқин, ишсиз фуқароларга 6 минг гектарга яқин ерлар ажратиб берилиб, шунинг ҳисобига 42 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. Энг асосийси, ҳар бир фуқаронинг олган даромади ўртача 31 млн. сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари, аҳоли хонадонларида узумчиликни ривожлантириш, интенсив усулда балиқ етиштириш ҳамда парранда боқиш ишларини ташкил этиш ҳисобига ҳам аҳолининг бандлигини таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу ўринда, Шароф Рашидов туманидаги Шарофат Нориева бошчилигидаги “Гулчи опа томорқа хизмати” МЧЖнинг Ҳурматли Президентимиз томонидан алоҳида тилга олинганлигини, ушбу МЧЖ томонидан томорқадан фойдаланиш тажрибаси Республикага намуна қилиб кўрсатилди.
Қадрли дўстлар!
Жорий йилда жами 20 117 гектар майдонда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий қилинди, жумладан, пахта майдонларининг 8964 гектарида, боғ ва токзорларнинг 10 533 гектарида томчилатиб, 620 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.
Вилоятимизда ирригация ва мелиорация тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда ирригация тармоқларида 123,5 млрд. сўмлик, мелиоратив объектларда 45,2 млрд. сўмлик таъмирлаш-тиклаш ва янгидан қуриш-реконструкция қилиш тадбирлари амалга оширилиб, жами 16000 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланишига, 28000 гектарининг мелиоратив ҳолати яхшиланишига ҳамда 150 гектар майдоннинг қайта фойдаланишга киритилишига эришилди.
Шунингдек, охирги йилларда эътибор қаратилаётган балиқчилик тармоғи ривожланиши натижасида бу йил вилоятимизда 2,5 минг гектар табиий ва 4,0 минг гектар сунъий кўлларда 40 минг тонна балиқ етиштирилди.
Вилоятда Жиззах тажрибаси сифатида Шароф Рашидов туманида “Голд фиш агро” МЧЖ томонидан ташкил этилган балиқчилик кластерида ёшлар ўқув маркази йўлга қўйилди. Ушбу ўқув маркази орқали ҳар йили 1000 нафар ёшларга интенсив усулда балиқ етиштириш сир-асрорлари ўргатилиб, ёшларга сертификатлар бериш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, ушбу балиқчилик кластери орқали, ҳар йили 1000 та хонадонда “Кластер-кооперация-хонадон” тамойили асосида интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилади.
Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш ҳисобига, фақатгина балиқчилик кластери орқали 2 минг нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга ҳамда қўшимча равишда 2 минг тонна балиқ етиштиришга эришилади.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Маълумки, Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларда ишончли ғалаба қозониб, лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида сўзлаган нутқида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясинининг 7 та устувор йўналишларини белгилаб берди.
Ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинди.
Хусусан, унда амалга ошириладиган энг устувор вазифалар қилиб қуйидагилар белгиланди:
– эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш;
– адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш;
– миллий иқтисодиётни ривожлантириш;
– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
– маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш;
– глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш;
– тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Давлатимиз Раҳбари мазкур нутқида келгуси беш йил учун устувор йўналишларни белгилаб берар экан, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида биринчи ўринга шахс, инсон қадри юқори ўринга қўйилиб, «инсон – жамият – давлат» деган янги тамойил асосида давлат ва жамият бошқаруви ташкил этилади.
Бир сўз билан айтганда, амалий натижа, инсон манфаати, унинг қадр-қиммати бош мақсадга айланади.
Тан олиб айтиш жоизки, вилоятимизда ўтган 5 йилда барча соҳаларни ривожлантириш борасида қатор тизимли ислоҳотлар амалга оширилди ва ижобий натижаларга эришилди.
Бироқ, Хурматли Юртбошимиз кўп бора таъкидлаганидек, “эришилган натижаларга маҳлиё бўлмасдан”, барчамизга жуда яхши маълум бўлган вилоятимиздаги мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилиш чораларини кўришимиз шарт.
Келгуси беш йилда вилоятимизда Ҳурматли Юртбошимиз раҳбарлигида “ислоҳотларимиз инсон қадрини улуғлаш учун” тамойили асосида, шаҳар, туман, маҳалла ва қишлоқларни ривожлантириш, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича янги режа ва дастурлар асосида ишларни ташкил этишимиз зарур.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойида Ҳурматли Президентимизнинг вилоятимизга сайлов олди ташрифида давомида олдимизга катта мақсадлар қўйиб олдик. Хусусан,
- Жиззах вилояти келгуси беш йилда тадбиркорлик, ёшлар тадбиркорлиги бўйича намунали ҳудудга айлантирилади;
- вилоятни авваломбор, саноат салоҳиятидан келиб чиқиб, Жиззах эркин индустриал ҳудуди, логистика ва саноат зоналари ҳамда бошқа имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда “замонавий саноат карвонбошилари”дан бирига айлантирилади;
Бунда, замонавий машинасозлик, электротехника, энергетика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал каби соҳалардаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Метоллургия, озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва Фармацевтика саноатида мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинади;
- бир гектардан ҳозирда олинаётган 1 минг доллар ўртача даромадни 5 баробаргача ошириш чоралари кўрилади.
- 15 мингта хонадонда ихчам иссиқхоналар қуриш ташкил қиланади. Келгуси беш йилда фойдаланишдан чиққан ва лалми 160 минг гектар майдон ўзлаштирилиб, кооперация усулида маҳсулот етиштириш йўлга қўйилади.
- Зарбдор, Зафаробод ва Форишда янги, “қовунчилик кластерлари” барпо этилиб, 5 мингта иш ўрни яратилади.
- сунъий сув ҳавзаларида ҳосилдорликни 4-5 баробарга ошириш ва хонадонларда интенсив балиқ етиштиришни кўпайтириш ҳисобига, вилоятда балиқ етиштириш ҳажми 50 минг тоннага етказилади.
Шароф Рашидов туманидаги балиқчилик кластери тажрибаси барча туманларда жорий этилади.
- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади;
- Зомин, Бахмал, Ғаллаорол туманларидан ўтувчи автомагистралнинг 158 километри реконструкция қилинади.
- келгуси беш йилда жами 18 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади;
- Шароф Рашидов, Дўстлик, Зомин, Ғаллаорол, Бахмал, Пахтакор ва Фориш туманларида эҳтиёжга қараб, кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча, шифохона, савдо маркази каби объектлардан иборат “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади.
- Жиззах шаҳарнинг қиёфасини, инфратузилмасини тубдан яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш бўйича, алоҳида дастур амалга оширилади.
Бунда, Жиззах шаҳрида:
- 10 минг хонадонга мўлжалланган, барча ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмага эга, “Янги Ўзбекистон шаҳарчаси” ва кичик саноат зонаси барпо этилади;
- мавжуд 534 та кўп қаватли эски уйларнинг барчаси таъмирланади;
- ичимлик суви ва канализация тизимини ривожлантириш бўйича 80 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, марказлашган ичимлик суви қамрови 100 фоизга, оқова сув хизматлари – 90 фоизга етказилади (ҳозирда 40 фоиз);
- Темирйўлчилар кўчасида 700 метрлик йўл ўтказгич қурилиб, темирйўл кесишмаларидаги транспорт тирбандлиги билан боғлиқ масала узил-кесил ҳал этилади;
- 50 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи”, 25 гектарда “яшил майдонлар” барпо этилади, шаҳарда йилига камида 100 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилади.
- Вилоятда тиббий хизматлар қамрови кенгайтирилади, хизматлар сифати янги босқичга олиб чиқилади; Бунда:
- барча оилавий шифокорлик пунктлари ва поликлиникалар тўла таъмирланиб, тўлиқ жиҳозланади, қўшимча 23 та оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктлари очилади;
- Жиззах шаҳрида Самарқанд Тиббиёт институтининг филилали, кўп тармоқли тиббиёт муассасаси, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг филиалларидан ибороат “Тиббиёт кластери” ташкил этилади;
Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам учун, 100 дан зиёд “Дамаслар” янги, замонавий машиналарга алмаштирилади.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Навбатдаги 5 йилликка белгилаб олган мақсадларимизга эришиш учун 2022 йилдаги асосий вазифаларимиз қуйидагилардан иборат бўлади:
Биринчидан, ҳудудда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича вилоятдаги 80 мингдан зиёд ишсизларнинг бандлигини таъминлашимиз, ҳар йили меҳнат бозорига кириб келадиган 30 мингга яқин ёшларимизнинг келажаги учун, мустаҳкам замин яратишимиз зарур.
Бу ишларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун, 299 та маҳалланинг ҳар бирида ватанпарвар, билимли, шижоатли, янгиликка чанқоқ ёшлар орасидан “ҳоким ёрдамчилари” тайинланди.
Улар бундан буён, маҳаллада асосий ислоҳотчи бўлиб, ўз “бюджети”га, тегишли ваколат ва имкониятларга эга бўлди.
2022 йилда вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 101,1 мингта доимий ва мавсумий янги иш ўринлари ташкил этилишини режалаштириб олганмиз.
Жумладан,
- маҳаллаларда томорқа хизматлари ташкил этиш ҳисобига 1,5 мингта;
- мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ҳисобига 1,2 мингта;
- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида ажратиладиган кредитлар ҳисобига
16,3 мингта;
- фуқароларга субсидия ажратиш ҳисобига 3,4 мингта;
- маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорлар ва аҳоли хонадонлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш ҳисобига 2,4 мингта;
- пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерларини маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш орқали 6,5 мингта;
- ҳудудларда инвестиция дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига 14,7 мингта;
- ерларни ўзлаштириш ва пахта-ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 16,6 мингта;
- янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига
9,6 мингта;
- бўш турган бинолар ва кам қувватда фаолият юритаётган корхоналарнинг фаолият тиклаш ҳисобига
1,2 мингта;
- ижтимоий соҳа, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш ишлари ҳисобига 3,3 мингта;
- вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетиш истаги бор фуқароларни касбга ва чет тилларига ўқитиш орқали 1,2 мингта;
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 10,7 мингта ва мавсумий ишлар ҳисобига 11,7 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Иккинчидан, маҳалла ва туманларнинг янги “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, драйвер соҳаларда оилавий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга оширамиз.
Бугунги кунда вилоятдаги 299 та маҳаллалардаги
20 фоиздан ортиқ хонадонлари шуғулланадиган 571 та фаолият турлари “Ўсиш нуқталари” сифатида белгилаб олинган.
Жумладан: 21 та иссиқхона, 88 та қорамолчилик, 61 та қўйчилик, 15 та туризм, 90 та хизмат кўрсатиш, 18 та узумчилик, 18 та саноат, 24 та тикувчилик, 5 та туячилик, 3 та кўчатчилик, 47 та паррандачилик, 4 та балиқчилик, 2 та кулолчилик, 45 та мева-сабзавотчилик, 44 та боғдорчилик,
2 та лимончилик, 25 та деҳқончилик, 8 та картошккачилик,
13 та сабзавотчилик, 9 та йилқичилик, 3 та қуёнчилик, 18 та асаларичилик, 5 та бешикчилик ва 3 та ниҳолчилик соҳалари “Ўсиш нуқталари” ҳисобланади.
2022 йилда ушбу “ўсиш нуқталари” шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли ташкилот ва идоралар ҳамда “ҳоким ёрдамчилари” томонидан фуқароларга субсидиялар ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ва бошқа имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳисобига амалга оширилади.
Биргина мисол, Дўстлик туманида 4 та чорвачилик, 4 та хизмат кўрсатиш, 2 та ишлаб чиқариш, 2 та тикувчилик, 3 та паррандачилик, 2 та боғдорчилик, 4 та деҳқончилик, 1 та қуёнчилик ва 2 та асаларичик соҳаларида “ўсиш нуқталари” амалга оширилади.
Шу каби барча шаҳар ва туманларда “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.
Учинчидан, қишлоқ хўжалиги ва томорқаларни ривожлантириш бўйича барча куч ва имкониятлар ишга солинади.
Бугунги кунда, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан 7226 гектар ер майдонларини қисқартириб, захира олиш, лотларга бўлиб, лойиҳалар ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ер майдонларини аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача деҳқон хўжалиги қилиб ажратиб бериш ҳисобига 16 912 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилади.
Ушбу майдонлардан келгусида 73,6 минг тонна қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирилади.
Вилоятимиздаги 176,2 минг томорқа ер эгалари ихтиёрида 25,2 минг гектар томорқа ерлари мавжуд бўлиб, ушбу ерлардан 2-3 марта ҳосил олиш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Бунинг учун, биринчи навбатда 245 та маҳалланинг ҳар бирида 1 тадан “Томорқа хизмати”, шунингдек ҳар бир секторда 1 тадан кластерлар ташкил этилмоқда.
Юқоридаги фаолият турларини ташкил этиш ҳисобига, уруғлик ва кўчат ва бошқа моддий ресурслари таъминоти, маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш бўйича янги имкониятлар яратиб берилади.
Мазкур йўналишларга тижорат банклар орқали 37,8 млрд.сўмга яқин маблағлар йўналтирилади.
Бу бўйича 7 та йўналишда иш олиб борилади:
Шу йўналишлардан бири, бу ҳам синовдан ўтган тизим, муқобил, ҳеч қандай ёқилғисиз ишлайдиган (Хитой усулидаги иссиқхоналар) иссиқхона – парникларни кўпайтириш.
Бу борада вилоятда ҳар йили ўртача 3,8 мингтадан ихчам иссиқхоналар қуриб келинган. Бу тажрибани келгуси йилда 1,5 баробар оширамиз.
Аҳоли томорқаларида 2022 йилда 831,3 минг тонна ёки жорий йилга нисбатан 33 фоиз кўпроқ ҳосил етиштирилишига имконият яратилади ва 124 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирилади.
Аҳолига парранда, қуён, қўй, эчки, қорамол ва асалари уялари тарқатиш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этилмоқда.
Ҳар бир хонадонда 100 тадан парранда, 20 тадан қуён ва 5 қутидан асалари боқиш орқали аҳоли хонадонларини камбағалликдан чиқариш ва келгусида барқарор даромад манбаига эга бўлиш имконини беради.
2022 йилда вилоятда тижорат банклари билан бирга аҳоли хонадонларига 800 минг бош парранда, 38,3 минг бош қуён, 26,7 мингта асалари уялари ва 21,5 минг бош қўй-эчкилар етказиб берилиши таъминланади.
Тўртинчидан, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва ҳудудий инвестиция дастурларини амалга ошириш энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
2022 йилда шаҳар ва туманларда умумий қиймати 8,7 трлн. сўмлик 314 та янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 8 971 та янги иш ўринлари яратилади.
Маҳаллий саноатни ривожлантириш мақсадида вилоятда 7 та тармоқ йўналиши бўйича 3,7 трлн сўмлик 154 та лойиҳа хисобига 17 699 та янги иш ўринли яратилади. Хусусан:
Қурилиш материаллари саноатида 8,5 трлн сўмлик 36 та, автомобилсозлик саноати: 2,2 трлн сўмлик 4 та, озиқ-овқат саноати: 165,8 млрд сўмлик 20 та, Тўқимачилик саноати: 2,1 трлн сўмлик 18 та, Фармацевтика саноати:
31,2 млрд сўмлик 1 та, Чарм-пойабзал саноати: 182,9 млрд сўмлик 5 та, Кимё саноатида 94,6 млрд сўмлик 2 та лойиҳалар амалга оширилади.
Бугунги кунда Жиззах вилояти ҳудудида жами 141 та фойдали қазилма конлари мавжуд.
Шундан, волластонит хом-ашёси 5,1 млн тн, барит хом-ашёси 12,3 млн тн, керамзит хом-ашёси 7,9 млн м3, базальт хом-ашёси 22 млн тн, ғишт-перепица хом-ашёсидан 32,3 млн м3, цемент хом-ашёси 2002,6 млн тн, оҳактош 132,9 млн тн каби кон захиралари мавжуд.
Ушбу фойдали қазилма конларини ўзлаштириш мақсадида салоҳиятли инвесторларни жалб этиш ва ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ўзлаштириш натижасида маҳаллий саноат янада ривожланиб минглаб янги иш ўринлари яратилади ҳамда жами саноатдаги улуши оширилади.
2022 йилда Ғаллаорол туманида 1 та, Фориш туманида 2 та ва Жиззах шаҳрида 1 та жами 4 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларда қиймати 2 трлн. сўмлик
100 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ҳамда 1 200 нафар иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, мавжуд кичик саноат зоналари ҳудудида жами қиймати 302,5 млрд. сўм миқдоридаги 75 та инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиб, бунинг натижасида 1 385 та янги иш ўринлари яратилади.
Бешинчидан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизими бўйича олиб бораётган ишларимиз изчил давом эттирилади. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилади.
2020 йилнинг бошида Хурматли Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида биринчи марта “камбағаллик” ибораси ишлатилиб, “камбағаллик”ни қисқартириш энг устувор вазифа сифатида белгилаб берилди. Очиғини айтиш керак, барчамизга кўп йиллардан буён камбағаллик бу - “ёпиқ мавзу” бўлган эди.
Ишсизлик даражаси қанча юқори бўлиши ахолининг яшаш турмуш даражаси, шунча мураккаблашиб, камбағал оилалар ва ахоли сони ошиб боради. Албатта бугун энг мухим долзарб масала барчамиз учун вилоятда камбағаллик даражасини қисқартириш ва қулай тадбиркорлик муҳитини шакллантириш умумхалқ иши бўлиши даркор.
Бу борада “Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар ўз натижасини бермоқда.
Биз ўтган икки йил давомида “Темир дафтар” билан ишлаш бўйича етарли тажриба орттирдик.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган давр мобайнида 17 минг дан ортиқ оилалар ва уларнинг
76 745 нафар аъзолари “Темир дафтар”га киритилиб, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Бугунги кунда мазкур дафтарда қолган 686 та оилаларга мунтазам ижтимоий ва молиявий кўмак бериб келинмоқда.
Бироқ, инсоният борки, унда ҳаётда яхши яшаш бўйича эҳтиёж мавжуд. Одамларнинг турмуш тарзида камчиликлар етарлича.
Шундан келиб чиқиб, орттирган икки йиллик тажрибамизни ишга солиб, “Темир дафар”ни тўлиқ қайта шакллантирамиз.
Бунда, авваломбор адолат тамойилига риоя қилиб, ушбу дафтарга киритиш учун белгиланган меъёрларга тўлиқ амал қилинади.
Жорий этилган “ҳоким ёрдамчилари” орқали аҳоли бандлигини таминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилиларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжлари таҳлил қилинади.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган эҳтиёжманд оилаларнинг тадбиркорлик йўналишлари рўйхати шакллантирилади.
Уйдан ташқарида ишлаш имкони бўлмаган фуқароларни зарур дастгоҳлар (тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси ва бошқалар) билан таъминлаб, кооперация усулида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали уларнинг бандлиги таъминланади.
Туман (шаҳар)ларда ишсиз аҳолини меҳнат бозорида юқори эҳтиёжга эга бўлган касб-ҳунарлар (сартарош, пайвандчи, автомобилни таъмирлаш ва бошқалар)га тайёрлаш мақсадида Туман (шаҳар)ларда касб-ҳунар коллежларида 3 ва 6 ойлик ўқув курсларини ташкил қилинади.
“Ёшлар дафтари” бўйича ҳам тизимли ишларимизни давом эттирамиз.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш бўйича янги тажрибани йўлга қўйилади.
Бунинг учун, ҳар бир туманда талаб юқори бўлган тикувчилик, пазандалик, сартарошлик, ҳунармандчилик каби йўналишларда “аёллар бизнес марказлари” ташкил этилиб, хотин-қизлар касбга давлат ҳисобидан ўргатилади.
Ҳар йили вилоятда “100 нафар фаол тадбиркор аёл” танлови ўтказилиб, уларнинг ҳар бирига 100 млн сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.
Вилоятда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 2022 йилда 100 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилади.
Олтинчидан, Аҳолининг уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш устувор вазифаларимиздан бири бўлади
Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 9 ноябрь куни видеоселектор йиғилишида ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғини умумлашган ҳолда ташкил этиш бўйича берган топшириқга асосан Шароф Рашидов туманидаги М-39 “Тошкент-Термиз” автомагистрал йўли ёқасидан ер майдони танланди.
Аҳолининг йиллик ўсиш суратлари таҳлилига кўра, 2021 йилда Жиззах шаҳри аҳолиси 180,7 минг киши (йиллик ўсиш сурати 1,9 %) ҳамда Шароф Рашидов тумани аҳолиси 226,1 минг киши (йиллик ўсиш сурати 2,6 %)ни ташкил этиб, ўсиш суратлари юқорилиги боис Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туманига чегарадош бўлган, кичик саноат зонаси, ёшлар саноат зонаси ва мебель саноат зоналари ривожланаётган, транспорт логистикаси қулай бўлган ҳудуд танланган.
2022 йилда 14 та ҳар бири 80 хонадонли жами 1 120 хонадонга мўлжалланган 16 қаватли уй-жойлар янги тизим асосида “қурилиш кластери” томонидан амалга оширилади.
Ҳудудни коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича 5,4 км йўл, 1,5 км ичимлик суви, 2,0 км канализация тармоғи ва 1 та 1 минг м3 локал оқава тизими, 2,5 км электр тармоғи, 8,0 км табиий газ тармоғи ва 7,3 км алоқа тармоғи тортиш ишлари амалга оширилади.
Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш борасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 23 та қишлоқ ва 3 та маҳалла танлаб олинган.
Мазкур дастур доирасида 2022 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан,
Шунингдек, Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш доирасида 4 та боғча, 16 та мактаб, 15 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.
Ҳудудларни ободонлаштириш доирасида жами 27,6 км пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 912 та тунги ёритиш тизими яхшиланади.
Уй-жой фондини ривожлантириш бўйича жами 4 023 та якка тартибдаги ва 13 та кўп квартирали уй-жой таъмирланади, янги тартиб бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратиш ишлари давом эттирилади.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун 2022 йилда жами 232,6 млрд сўмлик маблағлар йўналтирилади. Шундан:
а) республика бюджетидан – 127,1 млрд сўм (54,6 фоиз);
б) маҳаллий бюджетдан – 48,6 млрд сўм (20,9 фоиз);
в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 12,7 млрд сўм (5,4 фоиз);
г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 29,9 млрд сўм (12,9 фоиз);
е) кредитлар ҳисобидан – 14,4 млрд сўм (6,2 фоиз) йўналтирилади.
Юқоридагиларга асосан, манзилли дастурларнинг ижросини тизимли ташкил этиш, белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини таъминлаш алоҳида назоратга олинади.
Еттинчидан, “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт экиш ва кўкаломзорлаштириш тадбирлари давом эттирилади.
-ҳар бир туман ва шаҳар марказларида 2 тадан, жами
26 та “яшил майдон” жамоат паркларини ташкил этиш бўйича дислокациялари ва жойлашиш хариталари ишлаб чиқилди. Уларга ажратилаётган ерларнинг умумий майдони
85,2 гектарни ташкил қилмоқда.
-соҳа мутахассисларининг хулосаларидан келиб чиққан ҳолда тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт турлари танлаб олинди.
Мисол учун, Дўстлик туманида “Ёшлар истирохат боғи” танлаб олинди. Ушбу ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига Қайроғоч, Каталпа, Чинор, Эман дарахтлари мос келади.
“яшил майдон” ва жамоат паркларига экиш учун 54,1 минг дона дарахат кўчатлари ҳамда юқоридаги тадбирларни амалга ошириш учун 43 млрд 214 млн сўм маблағ талаби ҳисоб-китоб қилинди.
Манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича:
-вилоятда 2021-2022 йиллар куз-баҳор ойларида
15 млн. 840 минг дона, шундан жорий йилда 5,9 млн. дона, келгуси йил баҳор ойларида 9,9 млн. дона манзарали ва мевали кўчатлар экилади. Шундан:
-16 минг донаси автомобиль йўллари ёқасига;
-500 минг донаси қишлоқ хўжалиги ерларига ихота у/н;
-4,8 млн. донаси фермер хўжаликлари дала четларига;
-1,8 млн. донаси ижтимоий соҳа объектларига;
-3,3 млн.донаси савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудларига;
-3,2 млн. донаси ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудлар ҳамда саноат ва қурилиш корхоналари ҳудудларига;
-2,3 млн. донаси махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига экилиши белгилаб олинган.
Саккизинчидан, Ҳудудларда бирламчи тиббий ёрдам хизмати сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш энг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида вилоятдаги мавжуд оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда тўғридан-тўғри марказга узатилувчи ЭКГ мосламалари ўрнатилади.
Мавжуд тиббий бригадаларни қонда қанд миқдорида экспресс усулда аниқлаш учун глюкометр тиббий жиҳози ва тест таёқчаси бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тўлиқ таъминланади.
Шароф Рашидов, Зомин ва Дўстлик туманларида туманлараро 30 ўрин-жойли эндокринология бўлимлари, Ғаллаорол, Дўстлик ва Зомин туманлари тиббиёт бирлашмалари негизида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади.
Вилоят марказидан 70 км узоқликдаги Фориш (катта ёшли ахоли сони 57 минг нафар), Бахмал (99 минг нафар ахоли), Арнасой (18,2 минг нафар) ва Мирзачўл (32 минг нафар) туманлари тиббиёт бирлашмаларида 20 ўринли кардиология бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади.
Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, Жиззах шаҳрида “Тиббиёт кластери” ташкил этилади. Эндокрин касалликларни камайтириш бўйича вилоятда 40 та ва туманларда 17 та хизмат турлари йўлга қўйилади. 40 ёшдан ошган 625 минг нафар вилоят аҳолиси скрининг текширувидан ўтказилади.
Тўққизинчидан, Мактабгача ва мактаб таълим тизимини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилади.
2022 йилда туманларда, шу жумладан чекка ҳудудларда боғчалар ташкил этиш, хусусий боғчаларни кўпайтириш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 73 фоизга етказиш мақсадида 6 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти, 105 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш, 81 та мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлар ташкил этилади.
Келгуси йилда вилоятда мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини 36 фоизга етказиш, бунинг учун ривожланган мамлакатлардан малакали мутахассислар олиб келиниб, вилоятдаги 22 минг нафар ўқитувчининг малакаси ошириш ишлари амалга оширилади
Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида, Жиззах политехника институтида Инновацион ғоялар маркази ташкил қилинади.
Ўнинчидан, Давлат хизматларини кўрсатиш сифати яхшиланади.
Аҳолимизга 2 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилишига эришилади.
- 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқароси, Республикада доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
- “Автомобиль тарихи” маълумотларини жумладан, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик ҳукуқий шартномалар тузулганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда давлат хизматлари маркази ва Ягона портал орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади.
- Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни платформасидан фойдаланган ҳолда фуқароларни овора қилмасдан масъул давлат органлари ўзи олади ҳамда айрим давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янада соддалаштирилиб, рақамли кўринишга ўтказилади.
Ушбу соҳадаги қулайликлар натижасида 400 мингга яқин аҳоли ва тадбиркорларни оғири енгил бўлиб, 1 миллиардан ортиқ маблағлари ўз ихтиёрларида қолади.
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва камайтириш - ўта долзарб вазифамиз бўлади.
Ўтган қисқа давр ичида жиноятчиликнинг олидини олиш ва бевосита асосий хизмат йўналишимиз ҳисобланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида мутлоқа янги тизим яратилди.
Бундан буён, шаҳар-туман ҳокимлари ҳар ойда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика инспекторлари билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиши белгиланди.
Ҳар бир оила ва хонадондаги муҳитни, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига таъсир этувчи ижтимоий инфратузилма ва бошқа муаммоларни ўрганиш
ҳамда бартараф этиш бўйича “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими асосида ишлар олиб борилди.
Амалга оширилайтган ишларимиз изчил давом эттирилиб, келгуси йили қуйидаги вазифаларни амалга оширамиз:
Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича вилоятимизда ўта тажрибали орган раҳбарлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг тажрибаси асосида вилоятдимизда ҳар қандай жиноят содир этилишининг олди олиниши бўйича барча чоралар кўрилади.
Азиз юртдошлар!
Бугун биз келгуси йил учун жуда катта марраларни белгилаб олмоқдамиз.
Шуни яхши англашимиз керакки, ҳеч ким четдан келиб, биз учун бу ишларни қилиб бермайди.
Фақат ўзимиз, ўз кучимиз, ҳалол ва машаққатли меҳнатимиз билан ҳамма нарсага эришишимиз керак. Иродамиз мустаҳкам, бағримиз кенг бўлиши керак.
Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, аҳил ва якдил бўлиб, яхши ният билан ҳаракат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга қодирмиз.
Бугун сизларнинг эътиборингизга тақдим этилган ушбу Мурожаатномада баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, вилоятимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янги, янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Албатта, Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2022 йил биз учун осон бўлмайди.
Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак - бугун гап халқимизни эртанги ҳаётидан рози қилиш, шунингдек, вилоятимизнинг тақдири ва келажаги ҳақида бормоқда.
Бу режа ва дастурларни амалий ишларга, реал натижага айлантириш учун, барчамиз биргаликда қаттиқ меҳнат қилишимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни садоқатимизни сафарбар этишимиз керак.
Бу борада мен энг аввало Жиззахнинг азму шижоатли, фидоий ва жонкуяр халқига, уларнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, бутун халқимизни яқинлашиб келаётган янги – 2022 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик ва фаровонлик, бахту саодат тилайман.
Жонажон Ватанимиз, она халқимиз доимо омон бўлсин!
Катта раҳмат сизларга.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!