» » Қўйтошда форум тадбирлари ўтказилди

Қўйтошда форум тадбирлари ўтказилди

21 декабрь 2021 г 462 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманидаги Қўйтош шаҳарчасида “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” доирасида кўргазмали тадбирлар ўтказилди.

Унда “н” ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида кўргазмали чиқишлар, ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси, қўйтошлик иқтидорли ёшларнинг галаконцерти, республика пойтахтидан борган гитарачилар чиқишлари, “Ғаллаорол ёшлари” китоби тақдимоти, мушоира, вело ва югуриш марафонлари, тоғ пиёда сайёҳлиги, туризм палаткаларини тиклаш каби қизиқарли беллашувларда 2 мингдан ортиқ туман ёшлари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида туман ҳокимлиги томонидан 50 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви шартномасининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб бериш бўйича сертификатлар топширилди. Шунингдек, тадбир давомида Қўйтош шаҳарчасида истиқомат қилувчи ёш оилаларнинг тиббий кўриги ҳам ташкил этилди. 

Шу ўринда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вело ва юриш марофонларида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Тадбирлар тумандаги 4 та сектор раҳбарлари масъуллигида  ташкил этилди.  

“Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” доирасида Қўйтош шаҳарчасида ўтказилган тадбирнинг энг фаол иштирокчиларига туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

А.ҚАЮМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!