» » Балиқчилик озиқ-овқат саноатининг муҳим тармоғидир

Балиқчилик озиқ-овқат саноатининг муҳим тармоғидир

28 декабрь 2021 г 735 Комментарии: 0

Ўзбекистоннинг драйвер соҳаси ҳам айнан қишлоқ хўжалиги сектори эканлигини инобатга олинса, фуқароларни боқадиган, озуқа захирасини шакллантириб берадиган соҳа ҳам айнан қишлоқ хўжалиги тармоқларидир.

Шу боис юртимизда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш энг долзарб масалага айланмоқда. Кутилаётган натижаларга эришиш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига фан-техника ютуқларини, илғор ва ўта самарал технологияларни, ўрта ва кичик тадбиркорликни жалб этиш талаб этилади. Мана шундай қишлоқ хўжалиги тармоқларидан бири бу балиқчилик тармоғидир.

Республикамизнинг турли ҳудудларида бугунги кунга келиб, балиқчилик тармоғи ривожланиб бормоқда. Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни бозорга чиқаришнинг анчагина фойдали томонлари мавжуд.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 декабрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилиши мазкур соҳанинг мамлакат озиқ-овқат саноатида улуши қайдаражада эканлиги кўрсатиб берди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида молиявий масалалар ҳал қилиниб, барча имкониятлар яратиб берилганига қарамай, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратди. Кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш, ўз ҳудудида зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захирасини шакллантириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш барча даражадаги ҳокимларнинг диққат марказида бўлиши кераклиги таъкидланди.

- Дунёда озиқ-овқат нархларининг ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатмоқда. Шу боис, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб, тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли шуғулланиши зарур, - деди Президент.

Ўтган беш йилда мамлакатимизда балиқчилик тармоғида умумий қиймати 2,2 триллион сўмлик 1016 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, жорий йилда 400 минг тоннага етказилади. Балиқ истеъмол қилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5,7 баробарга ошди.

Кўпгина вилоятларида ҳосилдорлик ҳалигача гектарига 3-4 тоннани ташкил этаётгани, ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан сунъий ҳавзаларни интенсивлаштириш, тармоқда кластерлар ва кооперация тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

Мазкур тармоқни ривожлантиришда инновацион ривожланиш вазирлиги хам ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, жорий йилда Дўстлик инновацион туманида “SHERTRADE” МЧЖ амалга оширилиш режалаштирилган умумий қиймати 2,3 млрд сўм бўлган “Балиқ маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш” стартаплойиҳаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида маҳаллий шароитда балиқчилик учун хом ашё тайёрлаш, балиқдан олинадиган технологик маҳсулотларнинг янги намуна, ассортиментларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, саноатни инновацион технологияларининг ихчамлаштирилган тармоқларини шакллантириш ишлари амалга оширилиши билан бир қаторда вилоятимиз аҳолиси билан бир қаторда қўшни вилоятларга хам сифатли А,Б,Э витаминли балиқ ёғи ҳамда ҳосила технологик маҳсулотлар билан таъминланади.

Шунингдек, жаҳон талабларига жавоб берадиган юқори сифатли миллий бренд яратлиб, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш имконияти, маҳсулотларни онлайн бозор ва етказиб бериш тизими ҳам жорий этилади. Лойиҳани амалга ошириш орқали Дўстлик туманида янги балиқчилик кластери йўлга қўйилади.

Маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, янгиланган интенсив методлар бошқарувини қўллаб, ҳом-ашё ишлаб чиқаришда янги изланишлар олиб борилади. Дунёнинг балиқчилик саноати ривожланган давлатлар қаторига киришга ҳисса қўшиб, ички бозоримизни арзон балиқ маҳсулотлари билан тўлдириш, тан нархни камайтириш, рентабилликни ошириш, долзарб муаммолар ечилишида фаол иштрок этади.

Шунингдек, тумандаги “Ёшлар дафтари”га кирган ёшларнинг бандлиги таъминлаши ортидан, ишсизлик даражаси сезиларли даражада пасаяди. Жами 30 нафар янги иш ўринлари яратилади ва маҳсулотнинг сотилиши ҳажмига қараб мазкур рақам прогрессив ўсиб боради.

Тармоққа янги ва инновацион технологиялар жалб қилиниши ортидан, соҳада ўзгаришлар пайдо бўлади ва янги билим ҳамда кўникмаларга эга бўлган кадрлар етишиб чиқади.

Мансур Мусаев,
Жиззах инновацион ривожланиш
бошқарма бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!