Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги маҳаллаларда Президентимизнинг бир марталик моддий ёрдам пули ва совғалари вилоят ҳокими томонидан эгаларига топширилди (видео)
28 декабрь 2021 г 968 Комментарии: 0
Жиззах вилоятидаги маҳаллаларда Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида 2021 йил декабрь ойида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Хусусан, Жиззах шаҳрида анашундай 876 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда шаҳар ҳокими Комил Холмуродов шаҳримиздаги “Темир дафтар” рўйхатида турган оилаларга ташриф буюришди.
Вилоят ҳокими томонидан Президентимиз байрам табриги ўқиб берилди ҳамда тегишли қарор асосида бир марталик 800 минг сўм моддий ёрдам пуллари ва совғалар топширилди.
Вилоят ҳокими Э.Салиев фуқаролар томонидан коммунал хизматлар, уй-жойни таъмирлаш, соғлигини тиклаш масалаларида қилинган мурожаатларни хал қилиб бериш бўйича шаҳар ҳокими ва мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!