» » Инвестиция дастурларига асосан Жиззах вилоятида 2021 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди (инфографика)

Инвестиция дастурларига асосан Жиззах вилоятида 2021 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди (инфографика)

10 январь 2022 г 1 175 Комментарии: 0

Инвестиция дастурларига асосан Жиззах вилоятида 2021 йил давомида 3,2 трлн. сўмлик 416 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва 5 719 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Йил давомида лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича олиб борилган “лойиҳабай” мониторинг ишлари натижасида умумий қиймати 5,2 трлн. сўм бўлган 565 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 4 661 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Жумладан:

Саноат соҳасида 4,1 трлн. сўмлик 104 та лойиҳада 2 414 нафар иш ўрни;

Хизмат кўрсатиш соҳасида 406,1 млрд. сўмлик 259 та лойиҳада 1 160 нафар иш ўрни; Қишлоқ хўжалиги соҳасида 725,8 млрд. сўмлик 202 та лойиҳаларда 1 087 нафар янги иш ўринлари  яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан Жиззах вилоятида умумий қиймати 1,8 млрд. долларлик 17 та инвестиция лойиҳалари доирасида 2021 йилда 298,2 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган.

Йил якуни билан қарордаги ва қўшимча 156 та лойиҳалар доирасида 306 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 102 фоизга бажарилди ҳамда бугунги кунда мазкур рақамларни Статитика ҳисоботларида акс этириш ишлари олиб борилмоқда.

Экспорт.

2021 йил Жиззах вилояти учун Президент қарорига кўра 173,2 млн. доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан 118,2 млн. доллар саноат маҳсулотлари ва 55,0 млн. доллар қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.

2021 йил якуни билан амалда 206,5 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, режа 119,2%ни ташкил қилди. Бунда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари 28,8 млн. доллар (52,4%), саноат маҳсулотлари 177,6 млн. долларни (150,3%) ташкил қилмоқда.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157,2% ўсишни ташкил қилмоқда. Йил бошидан кунлик экспорт ҳажми 600,0 минг долларни ташкил қилмоқда.

Экспортёр корхоналар муаммо ва таклифларини тезкор ўрганиб ҳал қилиш натижасида кунлик экспорт ҳажми 850,0 минг долларга етказилди. Натижада йил якунигача жами 207,8 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилади ва йиллик режа 120%га бажарилиши кутилмоқда. (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 160% ўсиш таъминланади.)

 Туманлар кесимида таҳлил қилинганда.

Арнасой (113,5%), Жиззах шаҳри (129,5%), Ғаллаорол (104,3%),  Дўстлик (144,3%), Зарбдор (132,8%), Зафаробод (262,4%), Пахтакор (161,9%), Фориш (100,3%) туманлари экспорт режаларни тўлиқ бажарди.

Ҳозирда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргалик “Экспортни қўллаб-қувватлаш” штаби ташкил қилинган бўлиб, штабга йил бошидан 130 дан ортиқ муаммолар ҳал қилинди.

Экспорт географияси ва товарлар номенклатураси тўғрисида маълумот.

Жиззах вилояти 2021 йилнинг ўтган даврида 31 та давлатга саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширган. Товарлар номенклатураси бўйича 30 хилдан ортиқ саноат маҳсулотлари ва 23 турдаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулоталари экспортини амалга оширилган.

2021 йилнинг ўтган даврида 199 минг долларлик 2 та янги турдаги маҳсулотлар (пахта уруғи ва олма шарбати) ва 5 та янги давлат (Индонезия, АҚШ, Канада, Португалия, Испания) бозори ўзлаштирилди. Шу билан биргаликда, 18 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб улар томонидан 23,3 млн. долларлик экспорт амалга оширилди.

Бундан ташқари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан вилоятдаги экспортёр корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3,3 млрд. сўм маблағлар ажратилди.

Жумладан:

- 8 та корхонанинг Туркия, Хитой, Япония ва Россия давлатларга экспорт юкларини ташиш билан боғлиқ 2,9 млрд. сўмлик транспорт ҳаражатлари;

- 2 та корхонага  ISO 9001 сертификатини жорий этиш учун 115,4 млн. сўм молиявий ёрдам кўрсатилди;

- тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ 296 млн. сўм ҳаражатлари қоплаб берилди.

- Бундан ташқари агентлик томонидан 7,7 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилишига амалий ёрдамлар берилди.

Давлатлар кесимида таҳлил

2021 йилнинг ўтган даврида 31 та давлатга экспорт амалга оширилган.

Асосий экспорт бозорларимиз Хитой (46,3 млн. доллар), Россия (35,9 млн. доллар), Туркия (37,1 млн. доллар), Қозоғистон (12,8 млн. доллар), Покистон (5,3 млн. доллар), Италия (3,3 млн. доллар), Қирғизистон (3,0 млн. доллар), Тожикистон (2,1 млн. доллар), Эрон (1,1 млн доллар), Афғонистон (1,1 млн. доллар) ва бошқа давлатларни ташкил қилди.

2017-2021 йил экспорт таҳлили

2017-2021 йиллар давомида 4,2 баробар ўсишга эришилган. Йиллик ўртача экспорт ҳажмлари 146,0%га ўсишга эрилиб келинмоқда.

2017 йилда жами экспорт 40,7 млн. доллар бўлган бўлса, 2021 йил якуни билан 206,5 млн. долларга етди.

Сўнгги йилларда экспорт қилувчи корхоналарга берилган кенг имкониятлар натижасида экспортёр корхонлар сони 2017 йилга нисбатан 6 баробарга ўсиб, улар сони 163 тага етказилди.

Дебиторлик қарздорлик 2021 йилда 16,0 млн. доллар миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик мавжуд бўлиб, Солиқ, Божхона бошқармалари ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан самарали ишларни ташкил қилиш натижасида дебитор қарздорликни қисқартириш ишлари олиб борилмоқда. 2021 йил 1 январ ҳолатига 19,0 млн. доллар миқдорида дебиторлик қарздорлик мавжуд эди. Ҳозирда 16 млнга тушилиб, 16% камайтиришга эришилди.

Қўшилган қиймат солиғининг қайтарилиши ҚҚСнинг қайтарилиши бўйича Жиззах вилоятида фаолият юритувчи 94 та ҳолатда корхоналар мурожаатлар қилиб, шулардан ҳозирда 90 таси ҳолат бўйича жами 93,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар қайтарилган бўлиб, 3 та ҳолатда ўрганиш жараёнида (5 млрд. сўм), 1 та ҳолатда рад этилган.

Кредит.

2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сонли қарори талабларини бажариш учун йил бошидан Жиззах вилоятида фаолият юритувчи 25 та корхонага 47,2 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилди ҳамда бу корхоналар томонидан 95,3 млн. экспорт амалга оширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!