Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида сайёр учрашув ўтказилди
19 сентябрь 2018 г 2 370 Комментарии: 0
O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан туманиҳокимлиги мажлислар залида, А.Навоий МФЙ, Ғ.Ғулом МФЙ, Олтин водий ҚФЙ, МевазорҚФЙ фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур ўтказилган сайёр қабулда А.Навоий МФЙ, Ғ.Ғулом МФЙ, Олтин водий ҚФЙ, МевазорҚФЙ фуқаро ва фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, махалла масъул ходимлари, O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ва шаҳар Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, мутасадди хамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакилларидан иборат жами 55 нафар иштирокчилар қамраб олинди.
Фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган барча муаммолий масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал этишга маъсул бўлган ташкилотларга депутатлик гуруҳи томонидан депутатлик сўрови орқали мурожаат этилиб масалаларни ижобий ҳал қилинишига келишилди ва муаммолар юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
А.Якубов O`zLiDeP вилоят Кенгашининг
жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!