» » Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви тушинчаси

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви тушинчаси

25 январь 2022 г 1 754 Комментарии: 0

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви тушинчаси. Манфаатлар тўқнашуви юзагакелганда раҳбар ва ходимларнинг мажбуриятлари.

Ўзбекистон  Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган.

Ушбу қонунда коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлар тўқнашуви тушунчалари қўлланилади.

Манфаатлар тўқнашуви – шахсий(бевоситаёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг,жамиятнинг ёки давлатнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки келиши мумкин бўлган вазият.

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунининг  21-моддасига кўра, давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл кўймаслиги керак.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарига дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

Давлат органларининг махсус бўлинмалари  ёки одоб комиссиялари манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек раҳбарлари қонунчиликка мувофиқ жавабгар бўлади.

          Вилоят хокимлиги коррупцияга қарши

          ички назорат шўъбаси раҳбари  С.Мелибаев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!