Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманидаги сайёр қабул давомида 20 та мурожаат ҳал этилди
07 февраль 2022 г 903 Комментарии: 0
Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули давомида 20 та мурожаат ҳал этилиб, эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилди.
Мактабгача таълим ташкилотларига ишга жойлашиш, мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида янги оилавий МТТар ташкил этиш бўйича тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини оширишга қаратилган таклифлар ва ташаббуслар Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солийева томонидан Зарбдор туманида ўтказилган сайёр қабул давомида тингланди.
Зарбдор туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман аҳолиси, Зарбдор туман МТБ ходимлари, бўлим тасарруфидаги барча МТТ раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок етган сайёр қабул давомида 20 та мурожаат тингланиб қабул жараёнида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида туман мактабгача таълим тизимидаги аёллар, ёшлар, темир дафтарда турувчи эҳтиёжманд ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналарига бир марталик кўмак берилди.
"-2019-йилда "Наврўз" МФЙ ҳудудида 25 ўринли оилавий боғча ташкил этган эдим. Бугунги кунда боғчада 3 нафар ходимни доимий иш билан таъминладим. Ота-оналар ҳам болаларнинг таълим-тариясидан мамнунлар. Бугунги сайёр қабулда ушбу боғчани 50 ўринли қилиб кенгайтириб, фаолиятимни янада ривожлантириш таклифи билан иштирок этмоқдаман. Мурожаатим ижобий ҳал этилганидан хурсандман"-дейди тадбиркор Гулсара Қаршиева.
Эслатиб ўтамиз, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Шароф Рашидов туманида ўтказилади.
Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси Aхборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!