» » Жиззахда фуқароларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда

Жиззахда фуқароларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда

19 февраль 2022 г 475 Комментарии: 0

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижаси, энг аввало, хонадонларда, маҳаллаларда намоён бўлади. Шу сабабли Президентимизнинг барча даражадаги раҳбарлардан “маҳаллабай”, “хонадонбай” тизими асосида ишлашни, у ердаги ҳар бир оила ва одамнинг турмуш тарзидан хабардор бўлишни талаб қилиши ўринли ҳисобланиб, бу борада раҳбар ҳодимлардан ўта маъсулиятли бўлиш талаб этилмоқда.

“Хонадон” тинч ва обод бўлса, “Маҳалла” тинч ва обод бўлади. “Маҳалла” тинч ва обод бўлса, туман, шаҳар, вилоят обод ва тинч бўлиб, амалга оширилаётган ижобий ишлар, ободонлаштириш, қурилиш, иқтисодиётдаги ўсиш жараёнини ижобий тарзда кўрсатиш имконияти кенгаяди, ўз ўрнида бу ҳолат юрт тинчлиги ва ободлиги учун катта ҳисса қўшади.

Аҳолининг, айниқса “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” рўйҳатига киритилган фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада кучайтириш, миллий қонунчилик тизими ва қонун нормалари, ўзгалар қарамоғида тарбияланаётган болаларнинг ҳуқуқ ва  манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада ота-оналар ва ота-она ўрнини босувчи шахслар жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш, бола манфаатларини таъминлашда ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги билимларини ошириш, уларга ҳаётга ўз йўлларини топиб кетишда кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, соғлиғини тиклаш борасида мутасадди идоралар маъсуллари билан ишлаш мақсадида ҳуқуқшунос Г.К.Ҳамраева, Жиззах шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шуъба раҳбари Н.Мухторовалар “Истиқлол авлоди” ННТ  билан ҳамкорликда фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, улар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиб, муаммоларини жойида ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Навбатдаги  учрашув жорий йилнинг 16 феврал куни Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалласидаги 17-умумтаълим мактаби ва Жиззах шаҳридаги 7-ИДУМ нинг мажлислар залида ўтказилиб, унда ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар, мактабнинг педагог - ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналари жалб қилинди.

Тадбирдан сўнг ҳуқуқшунос томонидан 11 нафар фуқаролар индивидуал қабул қилиниб, уларнинг саволларига жавоб берилди. 

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!