» » "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатида Зоминликлар муносиб иштирок этмоқда

"Яшил макон" умуммиллий ҳаракатида Зоминликлар муносиб иштирок этмоқда

21 февраль 2022 г 597 Комментарии: 0

Қарийб 500 нафардан зиёд ҳашарчи-кўнгиллилар яхши тилак-истак, ниятлар билан "Зарафшон арчаси" ниҳоллари, турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини белгиланган жойга қадаш баробарида, ушбу хайрли ишга ҳиссалари тегаётганидан мамнунликларини билдиришмоқда.

"Яхшидан боғ қолади", деганларидек, бугун қадалаётган ҳар битта ниҳол эртанги кунда фарзандларимиз, келажак авлод учун ҳам файзли боғу роғ, ҳам ибрат маскани сифатида мерос бўлиб қолиши, диёримиз мусаффолиги, гўзал табиатига муносиб улуш бўлиб қўшилишининг ўзи бугунги ҳаракатлардан кутилган энг муҳим муддаодир, аслида.

Зомин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!