» » "Сўғдиёна-W" Ўзбекистон Суперкубоги учун "Локомотив" стадионида курашади

"Сўғдиёна-W" Ўзбекистон Суперкубоги учун "Локомотив" стадионида курашади

24 февраль 2022 г 426 Комментарии: 0

Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубогига "Локомотив" стадиони мезбонлик қилади.

Шу йилнинг 19 март куни аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Унда Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби сифатида "Сўғдиёна-W" ҳамда вице-чемпион сифатида "Бунёдкор-W" жамоалари ўзаро саф тортади.

Учрашувни нейтрал майдонда ва юқори савияда ташкил этиш заруриятидан келиб чиқиб, мазкур беллашувни ўтказишда "Локомотив" стадионидан фойдаланишга қарор қилинди.

"Локомотив" футбол клуби ва ЎзПФЛ Суперкубок масаласида келишиб олди. Эндиликда учрашувни юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилади.

Учрашув жорий йилнинг 19 март куни 16:00 да старт олади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!