» » Жиззахда қарийб 110 минг АҚШ долларида олинган қарз МИБ аралашуви билан ундирилди

Жиззахда қарийб 110 минг АҚШ долларида олинган қарз МИБ аралашуви билан ундирилди

02 март 2022 г 537 Комментарии: 0

Қарз олди-бердиси жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлардан биридир. Инсон ҳаётининг барча жабҳаларидаги каби, қонунчилигимизда бу борада барча йўл-йўриқлар ҳам мукаммал кўрсатиб ўтилган. Бироқ айрим ҳолларда ўзаро ишончни суиистеъмол қилиниши натижасида бу жараёнлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар аралашуви билан ҳал бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Э.У.дан ундирувчи М.Д.га 109 800 АҚШ доллари қайтариш ҳақидаги ижро иши мавжуд эди.

Мазкур ижро иши юзасидан бўлим давлат ижрочисининг тезкор ҳаракатлари натижасида юкорида кўрсатилган пул маблағлари ундирувчи М.Д.га нақд шаклда тўлиқ топширилиши таъминланди.

Ш.Муродов – МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!