Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда мактабгача таълим ташкилотларига нечa фоиз болалар қамраб олингани маълум қилинди (видео)
11 март 2022 г 976 Комментарии: 0
2020 йил 31 декабрь ҳолатига 2-7 ёшли болалар сони 117363 нафар бўлиб, улардан 76253 нафари 990 та (201 та давлат, 61 та ДХШ, 716 та оилавий, 12 та хусусий) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши натижасида қамров даражаси 65,0 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси Назокат Қурбонова маълум қилди.
Вилоятда истиқомат қилаётган мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамровини 65,0 фоиздан 75,0 фоизга етказиш бўйича 2021 йилнинг якунига қадар бир неча йўналишларда ишлар амалга оширилди.
Жумладан: Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 6 та 1250 қувват, 311 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 9425 қуввват, 2021 йил Инвеститция дастури асосида 3 та янги қуриладиган Давлат мактабгача таълим ташкилоти 360 қувват ва 7 та реконструкция қилинадиган Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 420 қувват, 80 та мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлар эвазига 2392 нафар, Мобиль гуруҳлар ташкил этиш эвазига 384 қувват, Жами 13699 қувват яратилди ва йил якунига қадар 89952 нафар болалар қамраб олиниб, қамров фоизи 75,0 фоизга етказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!