Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Баркамол авлод” фестивалининг футбол баҳсида Жиззах ёшлари ғолиб
14 март 2022 г 751 Комментарии: 0
Шу маънода мамлакатимизда уч босқичли спорт ўйинларининг муҳим бўғини – “Баркамол авлод” спорт фестивали янгича тизимда ўтаётганлиги юзлаб истеъдодларни камолга етказишда қўл келмоқда.
Қарши шаҳри мезбонлигида якунланган “Баркамол авлод-2022” спорт ўйинлари финал босқичидан ўрин олган футбол мусобақаси ҳам ушбу тамойилларга хизмат қилди.
Уч кун давом этган мусобақанинг минтақавий босқичларида зафар қучган 4 та жамоа фестивалнинг 2022 йилги ғолибини аниқлаш учун майдонга тушди.
Муросасиз баҳслар сўнгида Жиззах вилояти терма жамоаси ёшлари футбол бўйича тенгсиз жамоаси эканликларини намойиш этишди ва олтин медалларга мушарраф бўлишди.
Барча рақибларини мағлуб этиб, фақат Жиззах вилояти вакилларига имкониятни бой берган сурхондарёлик ёшлар мусобақанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Учинчи ўрин эса Хоразм вилояти терма жамоасига насиб этди.
“Баркамол авлод” спорт фестивалининг навбатдаги финал баҳслари жорий йил 16-20 март кунлари баскетбол бўйича Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!