Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “HRM – инсон ресурларини бошқариш бўлими” раҳбарлари малака оширмоқда
14 март 2022 г 471 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Жиззах вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари учун 2022 йил 9-12 март кунлари 40 соатлик махсус малака ошириш курслари ташкил этилиши белгиланган.
Давлат бошқарув академияси Гулистон филиалида ташкил этилган малака ошириш курсларида Жиззах вилоятикадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлариучун дарслармалакали тренерлар томонидан маъруза, вебинар ва амалий машғулотлар шаклида ташкил этилмоқда.
Малака ошириш ўқув дастуридаги мавзулар аҳамияти ва кўлами жиҳатидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан “Давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилаётган танловлар жараёнида юзага келган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари” ва “Ягона миллий меҳнат тизимида ходимлар маълумотлари билан ишлаш”соҳаларида олиб борилаётган ишлар ҳамда тизимда жорий этилаётган янгиликлар бўйичаўз иш фаолиятини ташкил этишлари учун зарур бўлган маълумот ва тавсиялар берилмоқда.
Малакали тренерлар томонидан таълимнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинганда давлат хизматчиси касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли баҳолаш асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш (меритократия), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан шаъни ҳамда қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши, узлуксиз таълим (LLL – Life Long Learning)”нинг мазмун-моҳияти, уни ташкилэтиш шакллари ва тамойиллари ҳамда глобаллашув шароитида рақобатбардошкадрлар тайёрлашда узлуксиз таълимнинг инсонларнинг шахсий ва касбийривожланишдаги тутган ўрни ва аҳамияти, “Давлат хизматига ҳалоллик стандарти («ҳалоллик вакцинаси»)ни жорий этиш истиқболлари” мавзуларда ташкил этилган вебинарларда ўз билми ва кўникмаларини оширмоқдалар.
Шунингдек, “Ташкилотда жамоани шакллантириш”қадриятларга ва ахлоқий меъёрларига эга бўлган муайян ташкилот доирасида фаолият олиб бораётган давлат хизматчилари ўртасида жамоавийлик руҳини шакллантириш, “Time-management - вақтдан самарали фойдаланиш”, “Ходимларни мотивациялаш: турлари, усуллари, ходимлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш” бўйича ташкил қилинаётган амалий тренинглар иштирокчилар ўзгача қизиқиш ва таъсурот уйғотмоқда.
Малака ошириш курслари якуни бўйича тингловчилар тилган мавзулар ва соҳага доир тест синовидан муваффақиятли ўтганлар махсус сертификатлар билан тақдирланди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали етакчи инспектори З.Бекназаров
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!