» » Жиззахда ҳам буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

Жиззахда ҳам буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

17 март 2022 г 560 Комментарии: 0

Вилоятимиз тарихида биринчи марта РШТЁИМ Жиззах филиалида буйрак кўчириб ўтказиш ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги 14 кишилик гуруҳ, жиззахлик шифокорлар билан биргаликда муваффақиятли амалга оширдилар.

– Бугунги жарроҳлик амалиётимиз қариб олти соат давом этди. Натижаси қониқарли. Беморда пешоб ажралиши бошланди. Айни пайтда, бемор Хайринисо Нодирова ва донор Роҳатой Соатова(беморнинг опаси)нинг аҳволи яхши. Ҳозир уларнинг саломатлиги тиббий стандартлар асосида назоратга олинган, – деди жарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!