» » Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинланди

Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинланди

25 март 2022 г 4 527 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 24 март куни Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида шу кунга қадар Жиззах шаҳар прокурори вазифасида фаолият юритган Шамсиев Алишер Азаматович вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланганлиги муносабати билан шаҳар прокурори шаҳар ҳокими ва масъуллар томонидан муносиб кузатилди.

Шунингдек, шаҳар прокурори лавозимига янги тайинланган Маматов Музаффар Маматович номзоди таништирилди.

Бунга қадар Маматов Музаффар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори вазифасида фаолият олиб борган.

Шаҳар ҳокимлиги жамоаси Алишер Шамсиев  ва Музаффар Маматов  келгуси ишларига муваффақият тилаб қолади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!