» » Жиззах вилояти судлари судьялари учун психологик тест синовлари бўлиб ўтди

Жиззах вилояти судлари судьялари учун психологик тест синовлари бўлиб ўтди

28 март 2022 г 1 137 Комментарии: 0

Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, уларни судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар Жиззах вилоятида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида судьялар фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш белгилаб қўйилган.

Ўтган 2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини интернет тармоқлари орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилди.

Шунингдек, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур жорий қилинди.

Бундан ташқари, судьялар фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар амалиётга татбиқ этилди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Психологлар уюшмаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан жорий этилган махсус электрон дастурдаги 200 та психологик ва мантиқий тест саволларига судьяларнинг жавоб бериши учун 2 соат вақт ажратилди. Ана шу белгиланган вақт давомида судьялар барча тест саволларига жавоб берди ва натижалар ўша вақтнинг ўзида аниқ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган барча судьялар учун шу каби психологик тест синовлари босқичма-босқич ўтказилади.

А.Қаюмов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!