Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 8 оила яраштирилди
01 апрель 2022 г 495 Комментарии: 0
Оилавий ажримларнинг олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган эр-хотинларни яраштириш, алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ҳамда соҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган ушбу тадбир вилоят прокуратураси ташаббуси билан мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Эътиборли жиҳати, мазкур тадбир доирасида 20 миллион сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланишига ҳамда қувонарлиси, ажрим ёқасига келиб қолган 8 оилани яраштириб қўйишга эришилди.
Ушбу тадбир давомида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида алимент пулларидан қарздор, вақтинча ишсиз бўлган 7 нафар ота ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида алимент тўлашдан бўйин товлаган 10 нафар қарздорга нисбатан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туман судлари томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси прим 4-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Яраштириб қўйилган 8 оила келинларига мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан гуллар совға қилиниб, мазкур оила аъзолари уйларига кузатиб қўйилди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!