» » Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсатсия пул тўловлари кимларга берилади

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсатсия пул тўловлари кимларга берилади

08 апрель 2022 г 610 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигиининг 2010-йил 30-ноябрдаги 102-сон буйруғига асосан уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсатсия пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан белгиланган.

Ушбу низомга асосан қуйидагилар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсатсия пул тўловлари олувчилари ҳисобланади:

а) 1941 — 1945-йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 8-сентабрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва  2-сон иловаларида белгиланган;

 б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

 в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Сотсиалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава”  орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

 г) фашист конслагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

 д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

 э) кўриш қобилияти бўйича И гуруҳ ногиронлари;

 ж) Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

 з) ядро полигонлари ва бошқа радиатсия-ядро обектларида ҳарбий хизматни  ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

  1. 11. 1941 — 1945-йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсатсия пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.
  2. Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида ойлик компенсатсия пул тўловлари олувчилари деб 1941 — 1945-йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари ҳисобланади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!