Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда футбол академияси ташкил этилади
09 апрель 2022 г 1 034 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан «Сўғдиёна» ва «Сўғдиёна Вумен» профессионал футбол клублари ҳузурида футбол академиясини ташкил этиш назарда тутилган.
Академия фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди, бунда ўқув жараёни унга энг яқин масофада жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади.
Қуйидагилар академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:
Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт таълим ташкилоти ҳисобланади.
Академиянинг умумий контингенти 168 нафар ўқувчини ташкил этади, ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли футболчилар қабул қилинади.
Академияда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади, ўқиш якунланганидан сўнг аттестат берилади. Битирувчиларга олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида кейинги махсус, касб-ҳунар таълими берилиши таъминланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!