Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Журналистлар Бахмалдаги кўчат экиш акциясида иштирок этди
11 апрель 2022 г 550 Комментарии: 0
Унга республика, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари, ёзувчи, шоир ва журналистлар ва блогерлар жалб этилди. Мазкур медиа-тур давомида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бутун республикамизда бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар уюштирилиб, “Кўчат эк – боғ ярат!” акцияси ўтказилди.
Мазкур қўшма корхона ташкил топганига 5 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида жаҳон бизнес жамиятида ишончли ҳамкор сифатида танилиб, ўз олдига қўйилган вазифа ва мажбуриятларни бажариб келмоқда.
– Заъфарон ёки “қизил олтин” номини олган ушбу ўсимлик бир неча асрлар муқаддам дастлаб Марказий Осиё давлатлари ҳудудида ўсиши аниқланган, – дейди “BMB Trade Group”компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари Нурғулом Усмонов. – Бу ўсимликнинг дориворлиги, дардларга даво эканини эса буюк бобомиз ибн Сино аниқлади.
2020 йил Италия давлатидан ушбу пиёзбоши ўсимлиги олиб келиниб, Бахмал туманига қарашли майдоннинг 54 гектарига экилди. Ўсимлик дастлабки йилидаёқ жуда яхши ҳосил берди. Италияга юборилган маҳсулот намуналари лаборатория текширувидан ўтказилгач, Бахмал далаларида етиштирилган ушбу ўсимлик сифати жиҳатидан “Жаҳондаги энг олий тоифали заъфарон”дея баҳоланди.
– 1 бош заъфарон (1 бош саримсоқ пиёзнинг 1 бўлакчаси) пиёзбоши жаҳон амалиётида 6-7 тагача туплаши исботланган, – дейди Ўзбекистон – Италия қўшма корхонаси бош директори Азиз Маматқулов. – Ўзимизнинг ҳосилдор ва саховатли Бахмал заминида эса 1 дона пиёзбоши 30 тагача кўпайганини кўриб, мутахассислар ҳайратга тушди. Бу эса заъфароннинг асл ватани шу буюк замин эканидан далолат беради.
Заъфаронни парваришлаш қийин бўлиб, 90-95 фоиз қўл меҳнати талаб этилади. Ер ҳайдаб, жўяк олишдан бошқа барча ишлар – қўл меҳнатини талаб этади.
Заъфарон парваришидаги бу ишларни амалга ошириш йўлида 2 минг 500 нафар доимий ишчининг меҳнати талаб этилса, Бахмал тумани қир-адирларида ястаниб ётган 200 гектар майдондаги заъфарон ҳосилни йиғиб-териб олиш учун камида 30-35 минг мавсумий ишчи керак.
Мазкур умуммиллий лойиҳа доирасидаги ҳашарда биргина заъфарон плантацияси атрофига минг тупдан ортиқ тут ва 250 туп арча кўчати экилди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!