» » Зарбдор тумани ҳокими ва туман прокурори аҳоли муаммоларини тинглади

Зарбдор тумани ҳокими ва туман прокурори аҳоли муаммоларини тинглади

13 апрель 2022 г 1 341 Комментарии: 0

Зарбдор туман ҳокими ва туман прокурори “Лалимикор” МФЙ ҳудудидаги “Булоқ боши” қишлоғи аҳолиси билан аввалги учрашувда аҳолининг талаб ва истакларига кўра, электр энергиясининг барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатларини тинглаган эди.

Ушбу учрашувда эса маҳалла учун янги ўрнатилган трансформатор кўздан кечирилди. Навбатдаги учрашувда аҳоли томонидан ичимлик сув таъминоти, табиий газдан қарздорлик, ички йўллар таъмири, уй-жой кадастри каби мурожаатлар билдирилди. Бу йил қишлоқ аҳолиси учун янги ичимлик сув қудуғи қазилиб фойдаланишга топширилади. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!