Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда ғўзани ер остидан намлаб суғориш усули синов тариқасида йўлга қўйилди
14 апрель 2022 г 729 Комментарии: 0
Сувнинг мўл-кўллиги суғориладиган ерларнинг унумдорлиги, мўл ҳосил гарови, дастурхон тўкинлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги кафолатидир. Кўпчилик ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалигида сувни беҳуда исроф қилмаслик, тежаб ишлатиш мақсадида сув тежовчи технологиялардан фойдаланмоқда.
Замонавий суғориш технологиялари сувни тежаш баробарида ҳосилдорликни ошириш, минерал ўғитлар ва ишчи кучини тежашга ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 феврал ПФ-6159-сонли “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди.
Ушбу фармон ижроси юзасидан “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Давлат муассасаси Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари ҳамда Тошкент Ирригация ва мелиорация муҳандислиги Институти ходимлари билан биргаликда ғўзани ер остидан намлаб суғориш лойиҳасини 2020 йилдан буён тажриба асосида синовдан ўтказилмоқда.
Жумладан, Арнасой туман ҳокимлиги ҳомийлиги асосида “Арнасой замин шижоати” фермер хўжалигида ғўзани ер остидан намлаб суғориш усулини синовдан ўтказиш мақсадида 1 гектар ер майдонга чигит экиш ишлари амалга оширилди.
– Синов тариқасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа сув тежамкорлиги ва юқори ҳосилдорликни олиш кўзда тутилган. Мазкур синов амалиёти қарийб 2-3 йилдан буён Жиззах вилояти туманлари синов тариқасида қўлланиб келинмоқда, – дейди Жиззах вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази бош мутахассиси Махмуд Номозов. – Илк бор 2020 йилда Зарбдор туманидаги мелиоратив ҳолати оғир бўлган 003,6 га майдонга “Ан-Баёвут -2” нави экилиб 29,5 центнер ҳосил олинган.
Шунингдек мазкур лойиҳани 2021 йил май ойида Арнасой тумани “Бобо Файзиев” сув истемолчилар уюшмасидаги “Замин шижоати” фермер хўжалигининг 1 гектар майдонига ғўзанинг “Султон” нави экиш жараёни олдидан ер остидан бир марта намлатиб суғориш эвазига ҳосилдорлик 42 центнер бўлган.
Жорий йилнинг 10 апрелда эса яна “Арнасой замин шижоати” фермер хўжалигида ушбу 1 гектар ер майдонга пахтанинг элита авлоди “С 82-90” нави экилди. Бу ўтган йилга нисбатан бироз фарқ қилган ҳолда 1 ой олдин ернинг табиий намгарчилигига экилди. Ҳосилдорлик эса 50-60 центнердан оширилиши кўзда тутилган.
Бу эса ғўзани ер остидан намлаб суғориш усули орқали сув тежамкорлиги 20-30 фоизга қисқартирса, ғўза агротехникаси тадбирларини амалга оширишда мавжуд техникаларнинг кириб чиқишида қулайликларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир.
Шунингдек ғўза парвариши учун чопиқ тракторларнинг 6 марта иш ҳолати қисқаришига эришилса, яна бир томондан бу усул ер юзасининг тупроқ зичлиги ошмайди. Қатор ораларида бегона ўтларнинг ўсиши ва ривожи, турли зараркунанда ҳашоратлар кескин камайиши ҳамда ортиқча намгарчиликнинг олдини олишга эришилади.
Энг асосийси ушбу суғриш усули орқали ғўза ҳосилдорлиги 5-10 кун барвақт олдин пишиб етилади.
Ушбу ер остидан намлатиб суғориш усули 40-50 см чуқурликда полителин шланглар ётқизилади. Бу эса ҳар бир гектарига умумий сарф харажат 28 млн сўмни ташкил этади. Мутахасисларнинг фикрича ушбу полителин шланглар сақланиш муддати 5-7 йилгача тахмин қилинмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!