» » Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

22 апрель 2022 г 1 105 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят прокуратураси томонидан Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сонли Қарори ижроси ўрганилган.

Ўрганиш давомида Шароф Рашидов туманидаги “О.Ч.” фермер хўжалиги томонидан туман ҳокимлиги захирасидаги унумдорлик даражаси 52,6 балл бонитетли суғориладиган 5,44 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, балиқчилик ҳовузи барпо этгани ва давлат манфаатларига 2 миллиард 974 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Шароф Рашидов туман ҳокимлиги масъуллари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмагани туфайли 5,44 гектар унумдор суғориладиган ер қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун мўлжалланган ер тоифасидан чиқиб кетишига ва қишлоқ хўжалиги манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлишган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Шароф Рашидов туман ҳокимлиги масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси, “О.Ч.” фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан 192-11-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!