Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик “балиқчи” ташлаган қармоғига ўзи илинди
18 апрель 2022 г 1 411 Комментарии: 0
Минг афсуски, ана шу эътиборни суистемол қилиб, ўз манфаати, ноқонуний йўллар билан қўштирноқ ичида “тадбиркорлик” ва “ишбилармонлик”ни ўзларига ниқоб қилиб бойлик орттириш, яширин даромад қилишдек нопок ишларни амалга ошириб келаётган кимсалар ҳам орамизда бор.
Ана шундай нопок йўлдан борган кимсалардан бирининг сири Жиззах вилояти прокуратураси томонидан мавжуд сунъий балиқчилик ҳавзаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида фош бўлди.
Мазкур текшириш жараёнида аниқланишича, Зарбдор туман ҳокимининг тегишли қарори билан Чўртанбой Наҳангбоев (исми-шарифи ўзгартирилди) раҳбарлигидаги “М.П” хусусий корхонасига балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий ҳавза яратиш учун жами 20 гектар сувли ер майдони ижарага ажратилган.
Туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмаганлиги оқибатида “М.П” хусусий корхона раҳбари Чўртанбой Наҳангбоев ўзига ажратилган ердан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 48 балл бонитетига эга бўлган жами 9 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб, давлат ва жамият манфаатларига оз эмас-кўп эмас нақд 4 миллиард 400 миллион сўм миқдорда зарар етказганлиги ошкор бўлди.
Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ҳамда “М.П” хусусий корхона раҳбари Чўртанбой Наҳангбоевга нисбатан 192-11-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Биз қонун устувор бўлган юртда истиқомат қилаяпмиз ва қонун барчага баробар. Халқни, давлатнинг ҳақини нафси йўлида ўзлаштирмоқчи бўлган Чўртанбой Наҳангбоев ва унинг ушбу ноқонуний даромадига шериклик қилмоқчи бўлган Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари, энди ҳамтовоқлари ва қолаверса ўзлари томонидан ҳам бузулган ана шу қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
Охир оқибат, катта наҳангга қаромоқ ташлаган жиззахлик “балиқчи” ўша қармоғига ўзи илинди. Ноқонуний даромад – келтирар маломат, деганлари шудир-да?
А.Қаюмов.ЎзА
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!