Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан Фориш туманига инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилди
25 апрель 2022 г 1 226 Комментарии: 0
Хабарингиз бор айни кунларда юртимизда ёғингарчилик кунлари кузатилди. Бир неча кун давом этган шиддатли ёғингарчилик натижасида Жиззах вилоятининг Фориш туманига табиий офатлардан бири болган сел келди.Фориш туманнинг Эгизбулоқ маҳалласи табиий офаддан жиддий зарар корди, бу ҳақда маҳаллий ва Республика ОАВ ларда хабар берилди.
Мана 4 кундирки Фориш туманининг Эгизбулоқ маҳалласига вилоятимизнинг барча туманлари корхона ва ташкилотлар томонидан беминнат инсонпарварлик комаклари жўнатилмоқда. Шу қаторда биринчилардан бўлиб, Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳам 21 апрель куни Фориш туманига энг зарур озиқ овқат маҳсулотлари болган пиёз 300 кг, сабзи 300 кг ҳамда макарон 120 кг моддий ёрдам сифатида жонатилди.
Шунингдек, 22 апрель куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан 1200 нафар ҳашарчиларга 100 кг ош тайёрланиб, ҳашарчилар учун дастурхон ёзилди. Улардан 75 кг ош Харбийлар, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги, электр энергияси, газ ва бошқа корхона ва ташкилотлардан келган ишчи ва ҳашарчилага тарқатилди. Қолган 25 кг ош табиий офатдан жабр кўрган тинч аҳолига беминнат тарқатилди.
Инсонпарварлик кўмаклари кўрсатиш давом этмоқда!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!