» » Ўзбекистон минтақавий IT-марказга айлантирилади

Ўзбекистон минтақавий IT-марказга айлантирилади

27 апрель 2022 г 440 Комментарии: 0

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг натижадорлигини янада ошириш борасида компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда, улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, бу борада иқтисодиёт тармоқларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда долзарблиги ошиб бораётган ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштиришнинг илмий асослари ҳақида шуни айтиш мумкинки, жамиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиши унга мос равишда доимо илмий-техникавий тараққиётни ҳам олиб келади. Одамлар ўз истеъмоли ва ахборот алмашинуви учун  товарлар яратиш мақсадида дастлаб оддий меҳнат қуролларидан фойдаланган бўлса, бу аста секинлик билан ривожланиб, бугунги кунда автоматлаштирилган тизимлардан ҳам юқори босқич – рақамлаштириш босқичига ўтилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 14 апрель куни ўтказилган ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилишда ҳам “Бугун ахборот технологиялари ҳар бир жабҳага кириб борган. Бу соҳа ривожланса, бошқа соҳалар ҳам илгарилайди, одамларга қулайликлар ошади. Шу боис сўнгги йилларда инфратузилмани яхшилаш, малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўп ишлар қилинди. Хизматлар сифати ва кўлами сезиларли ошди.” дея таъкидлаб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам, барча соҳаларда ривожланиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларига оид билимларни эгаллаш бугун ҳар қачонгидан муҳим. Зеро, дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этади, лекин бу ишга бугун киришмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.  

Умуман олганда, мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишда ахборот технологияларини ривожлантириш, бу йўналишда лойиҳаларни амалга оширишнинг замонавий, инновацион усулларини излаб топиш, ахборотлаштириш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улардан фойдаланишни оммалаштириш давлат фаолиятининг муҳимйўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида биринчи ўринда инсонларга яратиб берилаётган қулайликлар, кундалик турмуш тарзи, давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш имкониятлари ётади.

Умида БЎРАНОВА,

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!