» » Фориш туман “Эгизбулоқ” маҳалласига инсонпарварлик ёрдамлари келиши давом этмоқда

Фориш туман “Эгизбулоқ” маҳалласига инсонпарварлик ёрдамлари келиши давом этмоқда

28 апрель 2022 г 500 Комментарии: 0

Селдан талофат кўрган Фориш туман “Эгизбулоқ” маҳалласига мамлакатимизнинг турли бурчакларидан инсонпарварлик юклари келиши давом этмоқда.
Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга кўмак бериш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Халқимизнинг ана шу қадриятлари ривожланиб, янгича мазмун билан давом этмоқда.
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “OMAD STAR” фирмаси селдан талофат кўрган “Эгизбулоқ” маҳалласига 3 та автомашина карвонида қурилиш материаллари етказиб берди.
Туман ҳокими Икром Матиев фирма жамоасига инсонпарварлик ёрдам учун чуқур миннатдорчилик изҳор этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!